Тошкент шаҳри, Миробод туманидаги технологик комплекс кимошдига қўйилди. Лот маълумотлар «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жойлаштирилган.
Ер участкасининг умумий майдони — 4,4 гектар. Бинонинг майдони — 38 526 квадрат метр. Унда газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган бинонинг бошланғич баҳоси — 59,6 млрд сўм. Аризалар 13 сентябрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Самарқанддаги МИБ томонидан аукционга қўйилган 13 хонали ҳовлининг нархи маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)