Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Латвия, Литва ва Эстония Шенген визасига эга Россия ва Беларусь фуқаролари учун қуруқлик чегараларини кесиб ўтишни сезиларли даражада чеклашга келишиб олди. Бу ҳақда Латвия ташқи ишлар вазири Эдгар Ринкевич маълум қилди.

Фото: Shutterstock

Фото: Shutterstock

Расмий тақиқ тез орада эълон қилинади. Қарорлар миллий ҳукуматлар томонидан қабул қилинади ва бир вақтнинг ўзида кучга киради.

Чегарани гуманитар сабабларга кўра кесиб ўтаётганлар, дипломатлар, қариндошларини зиёрат қилаётганлар ва юк машиналари ҳайдовчилари учун тақиққа истисно киритиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, Финляндия ташқи ишлар вазирлиги Европа комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинмагунча россиялик сайёҳларнинг киришини чекламаслиги ҳақида маълум қилди.

Август ойи охирида Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Россиянинг Украинага бостириб киришига жавобан Россия фуқароларига соддалаштирилган виза бериш бўйича келишувни бекор қилишга рози бўлганди. Шу билан бирга, улар россияликларга виза беришни тўлиқ тақиқлаш (буни кўпроқ Россия билан чегарадош Европа давлатлари талаб қилмоқда) бўйича келиша олмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?