Европа мамлакатларида электр қуввати нархлари ўсиб бораётгани сабабли мўри тозаловчилар ишига талаб ортди, деб ёзади Meduza.
Англиялик мўри тозаловчи 43 ёшли Саймон Хейс сентябрь бошида The Telegraph нашрига маълум қилишича, сўнгги бир ҳафтадан буён унинг телефонига тинимсиз қўнғироқлар бўлмоқда, чунки англияликлар бир неча ўн йиллардан буён фойдаланилмаган каминларни ёқишни бошлаган.
Германиялик мўри тозаловчи Норберт Скробек (суратда у Берлиндаги мўрини тозаламоқда), ўз навбатида айтиб беришича, берлинликлар ўз уйларини иситиш учун газдан кўмирга ва ўтинга ўтган.
Кўплаб мамлакатларда мўри тозаловчилар , шу жумладан, Норберт Скробек ҳам классик иш кийимида юради, у XIX асрдан буён деярли ўзгармаган. Германияда бу мис тугмали қора куртка ва цилиндрдан иборат.
Германияда жами қарийб 21 минг мўри тозаловчи ишлайди. Ўзларининг бевосита мажбуриятларидан ташқари, мўри тозаловчилар бугунги кунда атмосферага чиқаётган зарарли ажралмаларни ўлчайди, энергия тежаш бўйича маслаҳатлар беради, иситиш тизимларининг созлигини текширади.
Изоҳ (0)