• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «ҚҚС аксарият кичик ва ўрта корхоналар учун ‘оборот’ солиғига айланиб қолган» — иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров

    Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) аксарият кичик ва ўрта корхоналар учун айланмадан олинадиган солиққа айланиб қолган. Бу ҳақда иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров «Дарё»га берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Абдулла Абдуқодировнинг таъкидлашича, ҚҚС кўп муҳокама қилинишининг бир нечта сабаблари мавжуд.

    «ҚҚС масаласи 2019 йилдан бери турли муҳокамаларга сабаб бўлиб келади. Бошида ҚҚС 20 фоиз қилиб белгиланганди. Буни шахсан мен ҳам қўллаб-қувватлаганман. Нега деганда, собиқ молиячи сифатида жуда қўрқаманки, давлат бюджет даромадларида коллапсга, яъни кескин камайишга йўл қўйиб бўлмайди. Тажриба кўрсатди, ўтган йили ҚҚС 15 фоизга туширилгач, даромадлар ҳажми ошди. Ўйлайманки, ҚҚС 12 фоизга пасайиши иқтисодий фаоллик ошгани ҳисобига бюджетга катта зарар етказмайди. Қолаверса, тадбиркорлар учун ҳам жуда катта ёрдам бўлади.

    Нега ҚҚСга кўп эътибор берилади? Биринчидан, кичик ва ўрта корхоналарнинг аксарияти учун ҚҚС ‘оборот’ солиғига айланган. Илгари 4-5 фоиз айланмадан олинадиган солиқ тўлаб юрган тадбиркор бирданига 20 фоиз, маълум вақтдан сўнг 15 фоиз ‘оборот’ солиғи тўлашига тўғри келди. Бу барча соҳаларни қамраб олди. Оқибатда кундалик истеъмол маҳсулотларига бўлган талаб сақланиб қолса-да, саноат маҳсулотларига бўлган талаб кескин камайди. Истеъмол структураси буткул ўзгарди», — деди мутахассис.

    Абдулла Абдуқодировнинг қўшимча қилишича, ҳозирда мамлакат учун ижтимоий сиёсатни фаоллаштиришга кўпроқ урғу бериш муҳим.

    «Биз ҳадеб иқтисодий сиёсатдан гапираверамиз-ку, лекин давлат биринчи ўринда ижтимоий сиёсатга кучлироқ эътибор қаратиши керак. Масалан, АҚШ Федерал тизимининг асосий вазифаси қилиб нарх-наво даражасини ушлаб туриш кўрсатилган. Демак, бу асосан ижтимоий масала. Иккинчи вазифа сифатида эса ишсизлик даражасини туширмаслик белгиланган. Қаранг, бутун иқтисодий сиёсат ишсизлик даражасини назорат қилишга қаратилган. Демак, жамиятдаги асосий ижтимоий кўрсатгичлар – ишсизлик даражаси, реал даромадлар, ижтимоий тўловлар ҳажмидир. Буларнинг ҳаммаси бир-бирига боғлиқ бўлган энг кучли кўрсаткичлар ҳисобланади. Биз ҳам секин-аста шу тизимга ўтишимиз керак. Аниқ ижтимоий терминларни гапирадиган вақт келди», — деди иқтисодчи.

    Аввалроқ Абдулла Абдуқодиров жамиятда қонунларга ҳурматсизлик кучли экани ҳақида тўхталиб, ривожланиш одамларнинг қонунларга амал қилишидан бошланишини айтганди.

    06.09.2022, 17:34   Изоҳ (0)   6145
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда ҳокимликдан тадбиркор фойдасига салкам бир миллиард сўм компенсация ундириладиган бўлди

    06.09.2022, 17:24

    Ўзбекистон 7 ойда Бразилиядан 1,3 минг тонна қорамол гўшти олиб келди

    06.09.2022, 17:15

    ССВ: Мактаб ошхоналарида фастфуд тайёрлаш ва сотиш тақиқланган

    06.09.2022, 16:58

    Самарқандда МИБ ходими бир дона ҳужжатни ижро қилиш учун кунига 120 км йўл босишга мажбур бўлмоқда

    06.09.2022, 16:45

    «Конституция ва бошқа қонунлар билан мустаҳкамланмаган жараён бизга бир қанча муаммолар туғдирди» — ҳуқуқшунос Зафарбек Солижонов «снос»лар ҳақида

    06.09.2022, 16:34

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади

    06.09.2022, 16:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.