«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти жамоаси Чемпионлар Лигаси фаворити ҳисобланмаслигидан хурсандлигини билдирди.
Мадрид жамоаси 6 сентябрь тунида «Селтик»ка қарши ўйин билан мусобақадаги юришини бошлайди.
«Селтик»ка қарши ўйин ҳақидаҚийин ўйин кутиб турибди. Худди биз каби «Селтик» ҳам яхши натижалар кўрсатмоқда, улар жуда шиддатли ўйин кўрсатади. Уларни ўргандик ва тайёргарлик кўрдик. «Реал» гуруҳ босқичини яхши бошлаш учун тайёр.
Чемпионлар Лигасида «Реал»ни ҳурмат қилишади, чунки унинг тарихи бунга сабаб бўлади. Катта иштиёқ билан мусобақани бошлаяпмиз, бироқ гуруҳ босқичидан кейин нима бўлишини ҳақида ўйламаяпмиз. Жаҳон Чемпионатидан кейин нима бўлишини ҳам кўрамиз.
«Реал» Чемпионлар Лигаси фаворити сифатида кўрилмаётгани ҳақида
Ҳайрон қолмадим. Бу яхши ишора деб ўйлайман. Ўтган йили бизга жорий йилдагидан камроқ ишонишганди. Худди ортда қолган йилдагидек охиригача курашамиз. Яна бир бор финалга чиқамиз деб ўйлайман.
«Реал» осон гуруҳга тушгани ҳақида
Ундай эмас. Гуруҳ босқичидаги барча жамоаларни яхши биламиз. «Селтик» жуда яхши жамоа. Уларга худди «Лейпциг» ва «Шахтёр» каби ҳурмат билан муносабатда бўлишимиз зарур. Ўтган йили «Шериф»га қарши ўйин ёдимизда. Гуруҳ босқичи стартида жуда кўп сюрпризлар бўлисини биламиз. Гуруҳда ҳамма тенг деб ўйлайман.
Карло Анчелотти, «Реал» бош мураббийи
Изоҳ (0)