«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе яна бир бор нега «Реал»га рад жавобини берганини айтиб ўтди.
Ҳужумчи «ПСЖ» билан шартномасини пул туфайли узайтирмаганини таъкидлади.
Гап пулда эмас. Исталган клубга борсам ҳам пул оламан. Қаерга бормай шу даражамда қоламан.Эслатиб ўтамиз, «Реал» ҳужумчини қўлга киритишига 100 фоиз ишончи комил бўлиб турган вақтда, Килиан Мбаппе «ПСЖ» билан 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.Ҳеч қачон мамлакат президенти билан фаолиятим билан боғлиқ қарорни муҳокама қиламан деб ўйламаганман. Бу ақл бовар қилмас нарса. Макрон (Франция президенти) менга шундай деди: «Қолишингни хоҳлайман. Ҳозир кетишингни истамайман. Мамлакат учун кераксан».
Килиан Мбаппе, «ПСЖ» ҳужумчиси
Аввалроқ «Реал» президенти Флорентино Перес Мбаппега мисли кўрилмаган сиёсий ва иқтисодий босим ўтказилгани учун футболчи Парижда қолгани ҳақида гапириб ўтганди.
Изоҳ (0)