«Барселона» ва ҳужумчи Роберт Левандовски ўртасидаги шартномага оид айрим тафсилотлар маълум бўлди.
2022 йилнинг ёзида «Бавария»дан 50 миллион еврога сотиб олинган польшалик футболчи каталонлар билан тўрт йиллик шартномага имзо чекканди.
SER Catalonia’га кўра, Левандовскининг маоши ҳар мавсумда ўзгариб туради: 2022/23 йилги мавсумда польшалик 10 миллион евро олади (солиқлардан ташқари), кейинги мавсумда эса унинг маоши 13 миллион еврога етади. 2024/25 йилги мавсумда Роберт 16 миллион евро ишлаб топса, 2025/26 йилги мавсумда маоши яна 13 миллионга тушади.
Қайд этилишича, Левандовски 2024/25 йилги мавсумда ўйинларнинг 55 фоизидан кўпроқ қисмини ўтказиб юборса «Барселона» у билан шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Қўлга киритилган совринлар учун Роберт 300 минг евродан 1 миллион еврогача бонусга эга бўлади.
Мавзуга доир: Роберт Левандовски Ла Лигада Роналду ва Фалкаонинг рекордини такрорлади
Изоҳ (0)