«Динамо» футболчиси Арсен Захарян испан топ-клублари қизиқиш доирасига тушиб қолди.
Diario Sport нашрининг хабарига кўра, 19 ёшли ярим ҳимоячини «Барселона» клуби кузатмоқда. 2024 йилда Москва клуби билан шартномаси якунига етадиган футболчини каталонияликлар ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Шунингдек, Захарянга «Реал» ҳам қизиқиш билдираётгани таъкидланмоқда.
Ёзги трансфер ойнасида «Челси» ярим ҳимоячини сотиб олишга ҳаракат қилди. Бироқ трансфер ойнаси якунига қадар «Динамо»га 15 миллион евро ўтказиб беришнинг имконини топа олмади. Ҳозирча Лондон клуби футболчи учун асосий даъвогар бўлиб турибди.
Арсен жорий мавсум РПЛда 7 та ўйин ўтказиб, битта гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)