Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги 12-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси ўқувчиларни ҳақорат қилиб, калтаклагани акс этган видео тарқалди.
Айтилишича, ҳолат ўтган 2021/2022-ўқув йилида юз берган.
Видео тасвирларида, уч ҳолатда ўқитувчи болаларни бош қисмига ургани ва сочидан тортиб калтаклаган ҳолати кўринади.
Шунингдек, ўқувчиларни «скотина» (ҳайвон) деб ҳақорат қилган.
Маълум бўлишича, ота-оналар ўқитувчи ушбу воқеалардан кейин ҳам мактабда дарс бераётганига этироз билдирган.
Ҳолат юзасидан Халқ таълими вазирлигидан изоҳ кутиб қоламиз.
Изоҳ (0)