Ижтимоий тармоқларда фуқаро Hyundai Santafe транспорт воситаси салонидан танасини чиқариб олган ҳолда ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Аниқланишича, 2 сентябрь куни ҳайдовчи А.О. (2002 йилда туғилган Hyundai Santafe автомашинасини Шайхонтоҳур туманида бошқариб кетаётган вақтида автомобиль ичида ўтирган йўловчи А.А. (1999 йилда туғилган) йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, салондан тана қисмини чиқарган ҳолатда транспорт воситасида ҳаракатланган.
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси 4-қисми (транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, улар билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Изоҳ (0)