• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Охирги 3 йилда кўпчиликнинг думини босиб қўйдик» – мактаб дарсликларининг ижара нархларини кескин ортиши тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

    Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда мактаб дарсликлари ижараси учун нархнинг 108 фоизга оширилгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. «Дарё» нашри жамоатчлик фаоллари томонидан китоб ижараси нархининг ортиб кетиши ва уни чоп этиш масаласи юзасидан билдирилган фирклар ҳамда ҳолат юзасидан масъулларнинг баёнотларини жамлади.

    Ўзимизнинг қоракўзлар: дарсликларни ким чоп этади?

    Мактаб дарсликларининг ижара нархи уч бараваргача ошиши жамоатчиликнинг диққат эътиборидаги асосий масалага айланди. Ҳамма гапиряпти, оммавий ахборот воситалари ҳам ўз материалларини эълон қилмоқда. Халқ таълим вазирлиги эса ўзини оқламаган экспериментлар, жамоатчилик айюҳанносига учраётган — бир жойда депсиниб турган идорага айланди-қолди.

    2022 йилги давлат бужети параметрларига кўра, Республика мақсадли китоб жамғармасига 605 млрд сўм маблағ ажратилиши керак эди. Хўш, ушбу маблағлар қайси компанияларга кетмоқда?

    Давлат харидлари портали янгиланган (бадтар бўлган)дан бери, аниқроғи 2022 йилнинг 1 январидан Халқ таълими вазирлиги томонидан дарсликлар чоп этишга эълон қилинган тендерларда «Колорпак» МЧЖ, агар адашмаган бўлсак, 260 млрд сўмдан ортиқ буюртмани ютган. ЎЗБЕКИСТОН НАШРИЁТ МАТБАА ИЖОДИЙ УЙИ эса (100 фоиз давлатники), ҳисоб-китобимизча, 110 млрд сўмдан ортиқ давлат буюртмасини олган. Ғафур Ғулом нашриёти (тўлиқ давлатники) эса тахминан 26 млрд сўм атрофида буюртма олган. Yangiyul Poligraph Service МЧЖ эса тахминан 47 млрд сўмлик буюртма олган.

    (Буларнинг барчаси тахминий хомчўт, ҳали тугалланмаган тендерлар ҳам бор. Лекин яна ўша ўзимизнинг қоракўзларимизга тегишли компаниялар ўртасида тақсимлаб олинаётгандек).

    «Колорпак» МЧЖ ҳақида. Мазкур МЧЖнинг 26,6 фоиз улуши Zo‘r TVга, 36,7 фоизини эса Исмаил Иркинович Исраиловга, қолган қисми Аҳмедов Шуҳрат Якубжоновга тегишли. Компания 2021 йилда «Ўқитувчи» нашриётини 22 миллиард 3 миллион сўмга хусусийлаштириб олган.

    Yangiyul Poligraph Service МЧЖ эса, юридик шахслар реестрига кўра, 49,3 фоиз улуши Джураева Зухра Зелимхановнага, яна 49 фоизи Худайкулов Рустам Сулеймановичга тегишли.

    П.С.: Дарсликлар Конституция ва давлат кафолатлаган бепул мактаб таълимининг узвий ва ажралмас қисмидир. Айниқса, президент Шавкат Мирзиёев нажотни таълимда кўраётган экан, мактаб дарсликлари бепул бўлиши лозим.

    Фото: «Давлетовуз»

    «Давлетовуз» Telegram канали

    «Бундай масалалар ота-оналар билан келишиб ҳал этилсин»

    Дарсликлар нархи борасида жуда кўп фикрлар айтилмоқда. Менинг фикримча, ушбу масалага бозорда сотилаётган китоблардек қараб, нархдан норозиликни боласига китоб учун пул қизғаниш деб талқин қилиш нотўғри.

    Одам ўз ихтиёри билан китоб сотиб олиши/олмаслиги ихтиёрийлик асосида бўладиган иш. Унда бир жойда нарх ёқмаса бошқа жойдан суриштириш ё умуман олмаслик вариантлари бор. Китоб учун маълум бир суммани раво кўриш/кўрмаслик эса умуман бошқа масала ва уни бошқа ҳолатда муҳокама қилган маъқул.

    Дарсликлар эса боласи давлат мактабида ўқийдиган ҳамма тўлаши шарт бўлган пул. Бунда ҳеч ким ота-оналардан дарсликлар ижарага берилиши масаласини ҳам, унинг шартларини ҳам авваллари муҳокама қилмаган, ижтимоий келишув бўлмаган. Энди эса яна кенгашмай нарх 2-3 баравар ошириляпти.

    Бир томон ҳар доим ўзича шартларни ўзгартирадиган ва бошқа томон бажаришга мажбур бўладиган ҳолат асло шартномавий муносабат эмас. Шундай ҳолда ота-оналарга ҳар йили шартнома имзолатилиши ва шартлар ўзгаравериши, истеъмолчида эса танлов имконияти бўлмаслиги адолатсизлик.

    Таклиф шуки, бундай масалалар ота-оналар билан келишиб ҳал этилсин. Ҳозирги нархлар ўзгармас экан, давлат масаланинг ижтимоий аҳамиятини эътиборга олиб ва ўзининг бепул таълимни таъминлаш масъулиятидан келиб чиқиб, «ёстиқча» пайдо қилиши, яъни аввалги йилги ижара нархлари билан ҳозиргиси ўртасидаги фарқни тўлаб бериши адолатдан бўлади.

    Дарсликлар буткул бепул бўлгани яхши деб популистлик қилишим мумкин эди-ю, аммо бир муддат дарсликлар чоп этилиши жараёнида қатнашганим учун биламанки, тўлиқ давлат тўласа, ўғриликлар каррасига ортади, бюджетни яна халқ тўлдиришига тўғри келади. Ошган солиқлар шаклида барибир шу пулни тўлаймиз кейин. Ундан кўра, рамзий миқдорда бўлса ҳам, оз қисмини қўлдан бериб, ҳисобини ўзимиз сўраб турганимиз маъқул.

    Шаҳноза Соатова, блогер«Бизда хусусий сектор ўзимизни қоракўзлар»

    2021/2022-ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара тўлови миқдорлари

    2021/2022-ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара тўлови миқдорлари
    Фото: Баҳодир Аҳмедов

    2022/2023-ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара тўлови миқдорлари

    2022/2023-ўқув йили учун дарсликлар тўпламларининг ижара тўлови миқдорлари
    Фото: Баҳодир Аҳмедов

    Мактаб дарсликлари ижараси нархининг ошишига дарсликлар босиш «Ўқитувчи» нашриёти «Колорпак» МЧЖга ўтказилгани сабаб экани ҳақида гаплар юрибди. Бу компания ҳақида билсангиз керак. «Gazeta.uz» яхши ўрганиш қилган бу ҳақда.

    Давлатдан хусусий секторга ўтказилгани яхши, албатта. Лекин бизда вазият жичча бошқачароқ.

    Бизда хусусий сектор ўзимизни қоракўзлар

    Баҳодир Аҳмедов, адвокатКитобларни пуллик ижарага бериш Конституцияга зид, деб ҳисоблаймиз

    Расул Кушербоев

    Расул Кушербоев
    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасида «Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.

    Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади», деб белгиланган.

    Ушбу Конституцион норма талабларидан келиб чиқилса давлат умумтаълим мактабларида таълим бериш билан боғлиқ барча жараёнлар бепул ҳисобланади. Бунда дарсликлар билан ўқувчиларни таъминлаш ҳам.

    Шу боис, мактабларда дарслик китобларни пуллик ижарага бериш ҳам Конституцияга зид, деб ҳисоблаймиз.

    Бу бизнинг нуқтаи назаримиз ва уни тўғри, деб ҳисоблаймиз. Бироқ бу борадаги якуний хулосани Конституциявий судимиз билдирганида янада мақсадга мувофиқ иш бўларди.

    Расул Кушербоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

    Кўприклар қийматини уч карра шиширган муттаҳамлар китоблар нархини уч карра шиширишидан ҳайрон қолмаслик керак

    Ўзбек чиновниклари узун дам олиш кунлари оёғини узатиб дам олиб ётган вақтда тармоқ қайнаб, қовурилиб, димланиб ётипти. Мактаб дарсликларининг ижара ҳақи 3, ҳатто 3,4 баробаргача қимматлаган. Ҳеч ким сайламаган ўзбек чиновнигига не муаммо? Боласи ё ҳамма харажати ичида бўлган хусусий мактабга ё орийлар учун мўлжалланган ёпиқ элита мактабларига борса.

    Дарвоқе, охир оқибатда худди шундай бўлишини бир йил аввал «Ўқитувчи матбаа уйи»  «Колорпак» МЧЖга назоратига ўтганида, дарсликларини тайёрлаш буюртмаси тўсатдан давлат нашриётидан олиниб «Колорпак» МЧЖга берилганида айтиб ўтгандик. Қоғоз нархи ошгани умуман аҳамиятсиз, логистика қийинлашгани ўринга эга эмас. Булар триллионлаб суммада кафолатланган буюртмаларни ўзлаштириш учун нархларни барибир шиширишарди.

    Шу маънода мен эътирозлар манзилини тушунмайман. Нега Халқ таълими вазирлигига, қанақадир пулхонага айланиб қолган марказлар, инспекцияларга шикоят қилинмоқда? Ахир улар шерикларку! Горизонтал бўйича шериклар. Шунинг учун ҳам дарсликлар уч карра қимматлаган.

    Хўш, нима қилмоқ керак дейсизми? Ўзбекистонда ҳозирча халқ сайлаган битта институт бор. Президент. Қолгани ҳаммаси чала, аморф ва ўлик. Неки халқда дард бўлса, фақат Президент ниманидир ўзгартириш мумкин. Шунинг учун умид давлат раҳбаридан.

    Хўп, унгача нима қилиш керак дейсизми?

    Унгача:

    Биринчидан, уч карра қимматлаштирилган китоб олишдан бош тортиш керак.

    Иккинчидан, бундан буёғига, қиймати 1 миллион доллардан ортиқ ҳар қандай буюртма ва тендер халқаро мақомга эга бўлиши  зарур. Билгичлар бунча катта ҳажмдаги дарслик ва қўлланмаларни Финландия ё Туркияда чоп этиб келиш ҳам арзон, сифатлироқ бўларди дейишмоқда. Нима, ўқувчи ва ота-оналарнинг китоб маҳри «Колорпак»ка тушганми?

    Охирида охирги реплика. Менда, тўғриси биттагина жавоби йўқ жиддий савол бор холос: Нега бу одамни тадбиркор сифатида кўришади, ахир бу одам қип-қизил Березовский тоифасидаги типку. Зиёни давлатга ва халққа, фойдаси эса чўнтагимга қабилида иш тутувчи муттаҳам Березовский. Қамалиши ё қувилиши  керак бўлган Березовский.

    Отабек Бакиров, иқтисодчи

    Дарсликлар бўйича ҳамма ўйин Республика таълим марказида бўлади

    Марказ директори Шуҳрат Саттаров ўз танишларига ва талабаларига дарслик ёздирган десам ишонасизми?

    Дарсликлар хато чиқиб, қайта нашр этилгани бунинг исботи ва уларнинг айби ота-оналарга юк бўлмаслиги керак.

    Мусиқа ва Ўзбекистон тарихи китоблари бўйича алоҳида ўрганиш бошладик. Аммо дизайнерларнинг банк пластик картасига миллиардлаб туширилган пулларни ҳисобини бериш вақти келди, менимча.

    Макетни бошқа нашриётдан сотиб олиб китоб бошқа нашриёт чоп этса китоб қиммат бўлади ва ҳурматли вазир бунга қоғоз нархи қимматлаганининг мутлақо алоқаси йўқ. Атрофингиздагилар сизни проста «лох» қиляпти.

    Жаноб вазир марказ раҳбарини ишдан ола олмайсиз, кучингиз етмайди. Аммо текшириш учун бош прокурордан ёзма тарзда илтимос қилсангиз бўлади.

    Саттаров ва иномаркалар борасида зўрлари бор!

    «Компроматузб» Telegram канали 

    Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов китобларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш юзасидан тушунтириш берди:

    Шуҳрат Сатторов

    Шуҳрат Сатторов
    Фото: «Хабар»

    Ижтимоий тармоқ орқали менга ва Республика таълим марказига уюштирилаётган ахборот хуружларидан сездимки, бизга қарши жиддий кураш бошланган. Охирги 3 йилда кўпчиликнинг думини босиб қўйдик. Булар орасида энг катта бурилиш — дарсликлар тайёрлаш вазифасининг нашриётлардан олиб, Республика таълим марказига берилгани бўлди. Бунинг бош сабаби деярли 20-30 йилдан бери бир хил мазмундаги дарсликларнинг чоп этилаётгани, шунингдек, таълим мазмунини янгилашда туб бурилиш ясаш эди.

    Шу йилнинг 6 ойида Республика таълим марказида ҳар куни 2,5 тадан, жами 300 номдаги дарслик-қўлланма тайёрланди. Бу йил жами 60 млн дарслик босилиши режа қилинган. Бу Ўзбекистон тарихида мисли кўрилмаган рақам. Илк маротаба хориж дарсликлари мослаштирилди, таржима қилинди, бирга ёзилди. Бу орада эски авлод муаллифлар мактабини янгилаш учун айримлардан воз кечилиб, 350 нафарлик янги авлод муаллифлари мактаби шакллана бошлади.

    Уюштирилган материалларда дарсликлар ижара нархи ошиб кетганини Республика таълим маркази билан боғлашибди. Дарсликларнинг яратилиш нархини шакллантириш учун одатда йил бошида нашриётлардан нарх ўрганамиз ва бу нархлар экспертиза хулосалари билан асосланади. Яъни уларни яратиш учун бозордан ошиқ ёки сунъий нарх қўйишнинг имкони йўқ. Дарслик ижара нархининг қисман кўтарилиши халқаро бозорда қоғоз нархининг ошиб бораётгани билан боғлиқ.

    Дарсликлар сифати, мазмуни ва янги ёндашув билан мактабларга янги руҳ, янгича муҳит кириб боряпти. Буни ўқитувчилар ҳис қилишяпти, ўқувчилар ҳис қилишяпти. Бу масалада мен очиқчасига музокарага тайёрман.

    «KompramatUz» каналида эса дизайнерларга миллиардлаб ойлик ёзилгани, менда иномарка мошиналарнинг борлиги ҳақида ёзилибди. Ойлик масаласида ҳар ким ўз меҳнатига яраша пул олган, ҳаммаси шартнома асосида амалга оширилган ва бир сўм ҳам меҳнат бозоридан ортиқча ёки асоссиз тўланмаган. Автомобиль масаласида эса ўзим айтиб қўя қолай — оиламда фойдаланиш учун 1 йил аввал Tracker автомобилини кредитга олганман. Хизмат машинам — Gentra.

    Дарвоқе, дарслик ижара нархи борасида бошқа ташкилот фаолият кўрсатади, шунинг учун мен Республика таълим маркази фаолияти ваколати доирасида, дарсликнинг файл ҳолатига келгунига қадар жараён ҳақида мулоҳаза қиляпман.

    ***

    Бирор ташкилот ёки шахсга осонгина қора чаплаб, меҳнати ва номини йўқ қилишнинг замонавий усуллари — ижтимоий тармоқ орқали медиа хуружини уюштириб, халақит қилаётганларни ва тизимни йўқ қилиш одатий механизмга айланяпти.

    Агар менга ва жамоага қарши шундай йўлдан борилаётган бўлса, мен бошлаган ишларни тўхтатиб, таълимдан кетишга тайёрман. Чунки, бундан ташқари бошқа кўплаб соҳаларда ҳам ишлай оламан.

    Ниятим доим холис бўлган — мактаб таълими учун қизиқарли, замонавий таълим муҳити яратиш. Атрофимдаги юзлаб экспертлар, зиёли инсонларни ҳам шу мақсад жипслаштирган.

    Бу канал админига айтарим шуки, мард бўлсанг, майдонга чиқ, қилган ҳалол меҳнатимизга мард бўлиб баҳо бер.

    Халқ таълим вазирлиги ҳолатга тушунтириш берди:

    Республика мақсадли китоб жамғармасининг Васийлик кенгаши дарсликлар ва машқ дафтарларининг ижара тўлови миқдорларини белгилади.

    Қайд этилишича, жорий йилда президент фармони билан умумтаълим мактабларининг 3, 6, 7 ва 10-синфлари учун тўлиқ, шунингдек, 2 ва 3-синф учун машқ дафтарлари, барча синфлар учун инглиз тили, немис тили ва рус тили фанларидан жами 60 миллион нусха янги авлод дарсликлари (2021 йилда 25 миллион дарслик) чоп этилмоқда.

    Жорий йилда янги дарсликларнинг чоп этилиш харажатларининг, хусусан, дунё бозорида қоғоз нархи (фақатгина 2022 йилнинг ўзида қоғоз нархи 60—70 фоизга ошган) ва қоғозни мамлакатга етказиб бериш бўйича транспорт харажатларининг кескин ошиб кетиши дарсликларни чоп этиш учун ҳаражатларнинг ҳам ошиб кетишига олиб келган.

    Ижара тўлови миқдорлари дарсликлар учун амалга оширилган харажатлардан келиб чиқиб, бир дона дарслик учун ягона суммасини тўпламдаги дарслик ва машқ дафтарлари сонига кўпайтириш йўли орқали белгиланади. Бунда ягона сумма барча синф ва таълим тиллар учун бир хил этиб белгиланади.

    Жорий ўқув йилида ўртача бир дона дарслик (машқ дафтари) учун ягона ижара тўлови 5 707 сўмни ташкил этмоқда ва ўтган ўқув йилидаги миқдор (2 740 сўм)га нисбатан 2 967 сўмга (108 фоизга) ошган.

    05.09.2022, 15:01   Изоҳ (2)   31507
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (2)

    Кириш
    1. 5589306091@telegram.org / 05.09.2022, 17:21

      O'zi kundan kunga O'zbekistonda yashash qiyinlashib ketvotti, Shuning uchun ko'pchilik O'zbekla boshqa davlatlaga ko'chib ketishvotti, Shaxsan Man o'zim Rassiyadaman Bu yerda patent to'laymiz kvartiraga pul to'laymiz shuncha rasxoddan keyinam uyga yuborishga 700 $ 800 $ (har oy) qoladi Mayli Amaldorlaga insof bersin

      Жавоб бериш
    2. 724784966@telegram.org / 05.09.2022, 15:56

      Хамма сохада электрон тизимга утилаяпти, мактаб хам электрон китобга, (ПДФ форматига) утиш керакми дийман,

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга ҳафтанинг иккинчи ярмида салқин ҳаво массаси кириб келиши бошланади

    05.09.2022, 14:25

    Тошкентдаги иккита туманнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

    05.09.2022, 14:24

    Тошкентда Hyundai салонидан танасини чиқариб ҳаракатланган йўловчига чора кўрилди

    05.09.2022, 14:10

    Фарғонада 22 гектар ер олиб бериш эвазига тадбиркорнинг 68 минг долларини қўлга киритганлар ушланди

    05.09.2022, 13:58

    Ўзбекистонда янги ўқув йилида 1-синфга борган болалар сони маълум қилинди

    05.09.2022, 13:50

    Зангиота тумани таъмирлаш ишлари туфайли 3 кунга газ таъминотидан узилади

    05.09.2022, 13:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.