Ўзбекистонда 5 сентябрь куни туш пайти G3 даражага эга 5 балли магнит бўронлари кузатилиши прогноз қилинмоқда.
Сўнгги марта Ўзбекистонда 5 балли магнит бўрони 22 август куни кузатилганди.
«Ўзгидромет» мутахассиси Эркин Абдулаҳадовнинг билдиришича, магнит бўронларининг G3 даражаси кузатилган даврда кўпчиликда бош қисмининг орқа томонида бироз оғриш (карахт) кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади.
Мавзуга доир: Кучли магнит бўрони вақтида қандай тавсияларга амал қилиш керак?
Изоҳ (0)