• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Оқсаётган ўзбек тиббиёти, бир-бирига рақиб хусусий ва давлат шифохоналари, «синдирилган» 100 минг долларли кадрлар – шифокор Мақсуд Маллаев билан суҳбат (видео)

    Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллик байрамида кучли ривожлантирилиши кутилаётган 5 та соҳани санаб, улардан бири тиббиёт бўлишини айтди. Хўш, тиббиётда айнан қайси муаммоларга ечим керак? Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг бугунги ҳолати қандай? «Дарё» нашри шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида Тиббиёт фанлари номзоди, онколог шифокор Мақсуд Маллаев билан суҳбат уюштирди.

    Мақсуд ака, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими сифатини 10 баллик даражадан неча балл билан баҳолаган бўлар эдингиз?

    Тиббиётга натижалар ва халқнинг соғлиқ даражаси баҳо қўйиб беради. Тиббиёт жуда катта соҳа бўлгани учун уни баҳолаш нисбий. Ҳозирги Ўзбекистон тиббиётини умумий ҳисобда 10 баллик кўрсаткичдан 5-6 баллга баҳоласак бўлади.

    Нега тизим сифатини кўрсаткичнинг тенг ярмига баҳоладингиз? Бунинг асосий сабабларини айтсангиз?

    Тиббиёт — шахсга боғлиқ бўлган соҳа. Тиббиётимизнинг энг оқсоқланаётган жойи ҳам кадр муаммосида.

    2016 йилдан ҳозиргача хусусий шифохоналарнинг давлат шифохоналарига нисбати 10 баравар ошди. Яъни ўртада рақобат бошланди. Хусусий клиника шифокорга кўпроқ шароит яратяпти, енгилликлар ва мотивация беряпти.

    Шундай бўлгач, давлат шифохоналаридаги салоҳиятли шифокорларнинг кўпчилиги хусусий шифохоналарга ўтиб кетди. Оқибатда давлат шифохоналарида кадрлар етишмовчилиги бошланди.

    Бюджетдан миллардлаб маблағлар ажратилиб, давлат клиникаларига янги аппаратуралар олиб келинди. Лекин уларни ишлата оладиган кадрлар ҳозир хусусий клиникаларда ишламоқда ёки кўпчилиги чет элга кетиб юборган.

    Хорижга кетишнинг биринчи сабабини моддий манфаатдорлик деб олсак, иккинчи асосий сабаб – давлат клиникаларида мотивациянинг тубдан синдирилганида. Бизда давлат клиникасига янги ишга келган шифокор салгина бош кўтарса, уни қайта тикланмас қилиб синдириб юбориш ҳолати бор. Катта мажлисларда 5—6 марта руҳан синдирилган шифокор, бутун умрини тиббиётга бағишлаган бўлса ҳам: «боре, тиббиёт ҳам керак эмас. Ундан кўра мардикорлик қиламан», деб, керак бўлса, мардикор бўлиб юрганлар бор.

    Тахминан олайлик, давлат битта деҳқонни тайёрлаш учун 10 минг доллар сарфлайди. Бир муҳандисни тайёрлашга 50 минг доллар харажат қилади. Бир шифокорни тарбиялаш учун эса 100 минг доллар сарфлайди. Давлатнинг 100 минг долларли кадрини айрим «бошлиқ»лар тиббиётга оид бўлмаган сабаб билан, яъни шахсий ғараз туфайли ишдан бўшатиб, йўқ қилиб юборди. Ахир 10 йиллаб ўқиган, катта босқичлардан ўтган кадрнинг қадрига етишимиз керакку.

    Сизнингча, тиббиётдаги муаммоларга ечимларни қайси масалалардан бошлаш керак?

    Тиббиётимизда биринчи ўринда захира кадрларни тайёрлаш керак. Охирги 10 йил ичида талабаларнинг идеал шифокорлардек бўлишга интилиши кузатилмай қолди. Чунки яхши шифокорлар хусусий клиникаларга ўтгач, улар ҳақидаги маълумотлар йўқолди. Талабалик пайтларимда «катта бўлсам, фалон шифокорга ўхшаб ҳирург бўламан», деган иделларимиз бўларди. Шундай идеалларни ҳозирдан яна қайта ташкил қилиш зарур. Хусусий клиникалар билан ҳам ўқитиш ва малака алмашишни йўлга қўйиш керак. Хусусий клиникалар билан давлат килиникаларини дўст қилиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйинидаги энг катта вазифалардан. Чунки ҳозир хусусий ва давлат клиникаларининг орасида жарлик ва ҳасад бор.

    Захира кадрларни йиғиб, уларни бренд даражага олиб чиқа олсак, катта натижаларга эришамиз. Мен Исроилда ўқидим ва малака оширдим. У ерда шифокорларни биздан ортиқ билими йўқ. Лекин улар тиббиётни бренд даражасига олиб чиқди. Сабаби улар битта касб эгаларини бир-бири билан дўст қилиш тизимини яратди. Биздачи? Клиникага келиб, бир шифокордан дорилар рецептини олингда, иккинчи бир шифокорга боринг. У аввал ёзилган дориларни чизиб, ўчириб юборади. «Булар бўлмайди», деб бошқа дорилар ёзиб беради. Иккала шифокор ёзиб берган дориларни солиштирсангиз, таркиби бир хил, фирма номи турлича дориларни ёзиб берган бўлади. Яъни ҳолат шу даражагача етган.

    Кўчада афиша кўтариб «тиббиётимиз зўр», деб мақтанинг, фойдаси йўқ. Ундан кўра, сиз икки нафар беморни яхши даволаб қўйинг. Кейин улар «мен яхши шифокорни танийман», деб ортидан ўнлаб, балки юзлаб одамларни олиб келади. Тиббиётнинг рекламас шу. Бошқа йўл йўқ. Натижасиз ҳар қандай реклама, тиббиётда нолга тенг.

    Давлат шифохоналари билан хусусий шифохоналар ўртасида рақобат кучли. Атрофимиздаги одамларни кузацак, улар кўпроқ хусусий клиникаларга мурожаат қилишга интилади. Бу давлат клиникаларига нисбатан ишончсизлик органини англатадими ёки бошқа сабаблари борми?

    1996 йилдан 2010 йилгача бўлган даврда одамлар хусусий клиникаларни сифати энг паст, ҳамма ишдан қувилган ёки қўлидан иш келмайдиган шифокорлар йиғилган, фақат пул шилиш учун очилган муассасалар деб тушунарди. Ундан кейинги даврда хусусий клиникалар борган сари ўзини ўзи моддий томондан қоплаб, обрў йиға бошлади. Бунинг биринчи сабаби – тиббиёт шахсга боғлиқлигида. Хусусий клиникалар давлат клиникаларида ишлаётган энг машҳур, ўқимишли, натижа берувчи шифокорларни ўзига йиғиб олди. Уларга барча шароитларни яратиб берди. Кейин ўша шифокорлар икки баравар эффект билан ишлай бошлади. Давлат клиникасида ҳар куни бошига уриб ишлатган бўлса, хусусий клиникада бошини силаб ишлатди. Бу беркитадиган гап эмас. Шароит ва мотивация бўлгани учун хусусий клиникалардаги шифокорлар керак бўлса ишхонада ётиб қолиб ишлади. Натижада ҳам шифохонанинг, ҳам шифокорнинг обрўси кўтарилди. Бу ерда 2 та тизимни солиштирса бўлади. Масалан, давлат клиникаларидан бирига гинеколог директор бўлди. Ўша клиниканинг гинекологияси яхши ривожланиб, қолган йўналишларнинг ҳаммаси ўлади.

    Давлат клиникаларда баландпарвозлик, ҳайбаракаллачиликни йўқотиш керак. Мажлисда бошлиқ режаларни айтса, бирор ходим «бу хато, буни мана бундай қилиш керак», десинчи, у ўша куни ишдан ҳайдалади. Бунга ҳақиқий совет тузумидан қолиб кетган вертикал бошқарув дейилади. Келинг, шуни горизонтал бошқарувга ўтказайлик. Бирор шифкор шифохонадаги муаммони бемалол вазирга ҳам айта оладиган бўлиши керак.

    Ҳамма соҳалар қатори тиббиётда ҳам коррупция, таниш-билишчилик муаммоси учрайди. Буни ечишда қайси давлатлардан тажриба ўрганиш, қандай чоралар қўллаш керак деб ўйлайсиз?

    Менимча, аввал бунинг сабабини аниқлаш зарур. Мисол учун, қишлоқда бир шифокор 500 минг сўм, 1 ёки 2 миллион сўм пора олган. Шуни тагини суриштирсангиз, у пулни етишмовчиликдан олган бўлади. Тўғри, буни қилмаслик керак деймиз. Лекин бунга қўл урмаслиги учун ходимларни тўқ қилиб қўйишимиз керак. Ҳар битта одамнинг бирор нарса қилишига сабаб бўлади.

    Бизга ватанпарварлик туйғуси жуда зарур. Бу баландпарвоз гапдек туюлади. Ким чет элда яшаб кўрган бўлса, буни яхшироқ ҳис қилади.

    Бир ўртоғим Америкадан жуда катта идея ва суммалар билан ватанимизга келди. Айтичник эди, IT мактабини очди. Ўзбекистонга жуда катта пул тикди. «Ватаним учун қилай шу ишларни», деди. Шу ватанда туғилган ҳар бир одам агар шу даражадаги ишларни қила олганда Ўзбекистон ҳозир ривожланиш бўйича Дубайдан ҳам ўтиб кетарди. Кейин у Америкага яна кетиб юборди. Нега кетдинг, десам, шундай жавоб берди: «Ўзбекистонда ҳар бир қилмоқчи бўлган ишинг учун «ташлаб туришинг» керак экан. Яъни ҳар битта қилинадиган ишинг, ҳар бир қадаминг кимнидир боқиш билан, кимгадир тиз чўкиш билан ўтади. Нима қиламан бу ерга пул тикиб, кеттим у ёқда яшайман. У ёқда ҳамма тенг», деди. Ватанпарвар бўлиб қайтиб келган одам ишига ҳалал бериш, уни синдириб юбориш керак эмас.

    Онкология – тиббиётнинг энг йирик йўналишларидан бири. Бугун Ўзбекистонда онкологиянинг ривожланиш даражаси қандай кечмоқда? Ушба соҳада аҳамият бериш зарур жиҳатлар қайсилар?

    Онкологияда жамоатлар лакмус қоғозига ўхшаб ажралиб кетган. Ҳозирда бу йўналишда дўстона тизим йўқ. Онкология 2016 йилгача монополия бўлган. Ҳар қандай жойда билишади буни. Директор ўзгаргач, «билганингни қилавер», деган маънодаги тизим пайдо бўлди. Хусусий клиникаларга онкология борасида имконият берилди ва тизим кескин ривожланди. Фақат давлат клиникаларидаги онкологияда тизим бузилиб кетди.

    Масалан, ордер масаласини олайлик. Бу беморларни сарсон қилди. Одамлар худдики лабиринтга туширилгандек бўлди. Ягона онкология марказига даволанишга келган бемор, таҳлил учун бутун Тошкентни айланиб чиқиши керак. Яъни беморни текширувдан ўтиш учун онкологиядан шаҳарнинг бошқа туманида жойлашган нейрохирургия, травмотология ёки бошқа таҳлиллар учун клиникаларга юборишади. Барчасига бирма-бир бориб, ҳужжат йиғишга 3 кун вақт сарфланади. Булар бўлган ишлар. Бемор бундай сарсонликдан ё ўлади, ё табибда даволанаман деб кетиб юборади.

    Дунёда бунинг ечими борку. Ҳар битта шифохонада барча бўлимлар бўлиши керак. Масалан, нейрохирургия, гемотология ва бошқалар. Бу нарса мултидиссиплинар шифохона дейилади. Бемор шифохонага киргандан кейин охирги хулосани олиб чиқиб кетади. Шунда тўғри тактика бўлади. Бизда эса ҳаммасини у ёқдан бу ёққа қўйиб ташланган. Мен ҳозир касалхоналар масофаси бир-бирига яқин бўлган пойтахтни мисол келтирдим. Вилоятларда оралиқ жуда ҳам узоқ.

    Бизга соғлиқни суғурталаш тизими ҳали кириб келмади. Буни йўлга қўйиш зарур. Ёки бўлмаса, ҳар бир ташкилот ходимлари саломатлигига жавоб берувчи агентликлар кириб келмади. Ушбу масала ҳам муҳим. Зарур бўлмаган баъзи бир қисмларини олмасдан, муҳим томонларини ўзимизнинг менталитетга мослаб янги тизим ярацак, Американи қайта очишга ҳожат йўқ. Тайёр тизим билан ишлайверамиз.

    Яна бир ўта муҳим масала – ватанпарвар ва салоҳиятли бошқарувчи кадрларни жуда ҳам нозик танлаш билан ишга олиш зарур.

    Тиббиёт соҳасининг вакили сифатида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ҳозирги темпда кетса, 10 йилдан кейинги ҳолатини қандай тасаввур қиласиз?

    Ўн йилдан кейинги ҳолатни бошқа давлатлар билан таққосий ҳисоблайдиган бўлсак, бунинг учун у давлатлар тўхтаб туриши керак. Чунки улар ҳам ўн йиллаб тинч турмайдида, олдинга қараб кетади.

    Ҳозирги пайтда бизнинг тиббиётимизда олдинга қараб юриш жуда ҳам секин. Олинган нарсаларни кўз-кўз қилишимиз мумкин.

    Масалан, 50 та «тез ёрдам» автомобиллари, 200 та УЗИ аппаратлари олинди», деб мақтаниш мумкин. Лекин бу тиббиёт эмас. Тиббиётга кадр керак. Қани кадр? Мана шу 200 та аппарат ёнига 200 нафар мутахассисни ўтиргизиб қўйсин, ундан кейин «биз 200 та УЗИ тизимини йўлга қўйдик», десин.

    Мана шу нарса тиббиёт дейилади. Олдинга қараб кетишимиз суст деганимиз, бизда тиббиёт кадрлар масаласида оқсаяпти. Агар шу зайлда кадрлар чет элга чиқиб кетаверса, борлари ҳам биологик ёки бошқа сабаблар туфайли йўқолиб борса, 10 йилдан кейин анча орқага кетиб қолишимиз мумкин. Чунки ҳозирги пайтда кадрлар алмашинув жараёнида бўшлиқлар катта. Уларни олдиндан ҳисобга олиб, тўлидириб бориш керак.

    Исломбек Умаралиев суҳбатлашди

    оператор Илҳом Хурсаналиев

    05.09.2022, 16:37   Изоҳ (0)   24100
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк долларнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди

    05.09.2022, 16:37

    Самарқанд туризм маркази Euronews телеканили нигоҳида

    05.09.2022, 16:30

    Янгийўлда ўқитувчи ўқувчиларни калтаклагани ва ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди

    05.09.2022, 15:34

    Қўқонда Matiz’и жарима майдонига тушган ҳайдовчи лезвия билан ўзига жароҳат етказишга уринди (видео)

    05.09.2022, 15:23

    Тошкент ва Сирдарё вилоятларини боғловчи иккита янги автобус қатнови йўлга қўйилди

    05.09.2022, 15:12

    «Охирги 3 йилда кўпчиликнинг думини босиб қўйдик» – мактаб дарсликларининг ижара нархларини кескин ортиши тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

    05.09.2022, 15:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 15 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 15 май, 22:50

    “Россия Украина билан келишмовчилик сабабларини бартараф этишни истаяпти” — Мединский

    Дунё | 15 май, 22:40

    Ёзда терини қуёшдан ҳимоя қилиш учун 8 та энг яхши SPF крем

    Лайфстайл | 15 май, 22:30

    Тошкентда кузатилган 49 йиллик ҳаво ҳарорати таҳлил қилинди

    Ўзбекистон | 15 май, 22:19

    “Персеполис” ўз майдонида ғалабага эришди, Ўрунов гол урди

    Спорт | 15 май, 22:16

    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга?

    Реклама | 15 май, 21:00

    “Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар учун тарихий имконият юзага келди” – Эрдўғон

    Дунё | 15 май, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.