Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан президентга ахборот берилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлат раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда мактаб дарсликлари ижараси учун нарх 108 фоизга ошгани, Халқ таълими вазирлиги эса бунга тушунтириш бергани хабар қилинганди. Шундан сўнг Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев китобларни пулли ижарага бериш конституцияга зид эканини билдириб, пост қолдирган.

Изоҳ

#

05.09.2022, 20:00

Prezidentimizga rahmat

Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди