• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Пул

    «Газпром» ва «Лукойл»га алоқадор шубҳали ўлимлар: олти ой ичида саккиз нафар россиялик тадбиркор ҳалок бўлди

    Январь ойи охиридан бери камида саккиз нафар таниқли россиялик ишбилармонлар ўз жонига қасд қилиш ёки ҳали тушунтирилмаган бахтсиз ҳодисаларда ҳалок бўлган, улардан олтитаси Россиянинг иккита йирик энергетика компанияси билан алоқадор. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

    Фото: CNN

    Уларнинг олтитасидан тўрттаси Россия давлат энергетика гиганти «Газпром» ёки унинг шўъба корхоналаридан бирига, қолган иккитаси эса Россиянинг энг йирик хусусий нефть ва газ компанияси «Лукойл» билан боғлиқ эди.

    Йил бошида «Лукойл» компания ноодатий жамоатчилик позициясини эгаллаб, Россиянинг Украинадаги урушига қарши чиқди, қурбонларга ҳамдард бўлишга ва можарога барҳам беришга чақирди.

    Компания раиси Равил Маганов шу ҳафта Москвадаги шифохона деразасидан йиқилиб вафот этди, — деб хабар бермоқда Россия давлат ахборот агентлиги «ТАСС».

    1 сентябрда Маганов оғир касалликдан сўнг вафот этди, деб баёнот берди «Лукойл». Унда йиқилиш ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.

    «Лукойл»нинг яна бир топ-менежери Александр Субботин май ойида Москва яқинида шаманга ташриф буюрганидан сўнг ўлик ҳолда топилган эди, — деб хабар бермоқда «ТАСС».

    Хабар берилишича, тез ёрдам юрак етишмовчилигидан азият чеккан ҳушсиз одамга чақирилган. Полиция ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатган.

    «Газпром» билан алоқалар

    Бу йилги ўлим ҳолатларининг биринчиси — «Газпром»нинг юқори лавозимли раҳбари 2022 йил 30 январь куни Ленинград яқинидаги коттежда ўлик ҳолда топилгани бўлди.

    Воқеа жойида ўз жонига қасд қилиш тўғрисидаги ёзув топилгани ва терговчилар ўлимни ўз жонига қасд қилиш сифатида текшираётгани ҳақида хабар берилган.

    «Газпром Инвест» компаниясининг транспорт бўлими бошлиғи Леонид Шулман

    «Газпром Инвест» компаниясининг транспорт бўлими бошлиғи Леонид Шулман
    Фото: CNN

    Россия миллий телерадиокомпанияси бу шахсни «Газпром Инвест» компаниясининг транспорт бўлими бошлиғи Леонид Шулман эканлигини маълум қилган.

    Орадан бир ой ўтгач 25 февраль куни, худди шу қишлоқда «Газпром»нинг яна бир топ-менежери Александр Тюлаков ўлик ҳолда топилди. Хабар берилишича, у ўз жонига қасд қилган.

    «Газпром»нинг топ-менежери Александр Тюлаков 

    «Газпром»нинг топ-менежери Александр Тюлаков 
    Фото: CNN

    Апрель ойида «Газпром»га алоқадор яна икки россиялик тадбиркор қотиллик ва ўз жонига қасд қилиш оқибатида ҳалок бўлган.

    Улардан бири, «Газпромбанк»нинг собиқ вице-президенти Владислав Аваев 18 апрель куни Москвадаги квартирасида рафиқаси ва қизи билан ўлик ҳолда топилган.

    Қариндошларидан бири Аваевларнинг жасадларини оила ҳайдовчиси ва энагаси улар билан телефон орқали боғлана олмаётганини, квартирага ҳам киролмаётганини айтганидан кейин топган — эшик ичкаридан ёпиқ бўлган.

    «Газпромбанк»нинг собиқ вице-президенти Владислав Аваев

    «Газпромбанк»нинг собиқ вице-президенти Владислав Аваев
    Фото: CNN

    Яқинда Россиядан Украинага кетган «Газпромбанк»нинг собиқ вице-президенти Игорь Волобуэв интервьюсида Аваев ўзини ўлдирганига ишонмаслигини билдирган.

    Бир кун ўтиб, 19 апрель куни қисман «Газпром»га тегишли бўлган «Новатек» газ ишлаб чиқарувчи компаниясининг собиқ раҳбари Сергей Протосеня Барселона яқинидаги Ўрта ер денгизи курорти Ллорет де Мардаги уйида ўлик ҳолда топилган.

    Унинг хотини ва қизининг зўравонлик аломатлари мавжуд жасадлари оиланинг ҳашаматли уйи ичидан топилган, Протосенянинг жасади эса ташқаридаги боғда бўлган.

    «Новатек» газ ишлаб чиқарувчи компаниясининг собиқ раҳбари Сергей Протосеня

    «Новатек» газ ишлаб чиқарувчи компаниясининг собиқ раҳбари Сергей Протосеня
    Фото: CNN

    Ллорет де Мар шаҳри жойлашган Жирона провинциясидаги Каталония полицияси хабар беришича, улар иш бўйича терговни якунлаб, хулосаларни судга юборган.

    Полиция ўлимлар қўш қотиллик ва ўз жонига қасд қилиш деган хулосага келганини айтди.

    Апрель ойида Daily Mail билан суҳбатда Протосенянинг ўғли воқеаларнинг ушбу версиясини шубҳаланаётганини ва отаси ўлдирилганини тахмин қилаётганини билдирди.

    Асли украиналик Россия фуқароси нефть ва газ миллиардери Михаил Уотфорд 28 февраль куни Англиянинг Суррей шаҳридаги уйида ўлик ҳолда топилган.

    Март ойи охирида Нижний Новгородда яна бир россиялик тадбиркор Василий Мелников оиласи билан бирга ўлик ҳолда топилган.

    Мелниковга тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчи МеdStom компанияси тегишли эди. Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, 23 март куни 43 ёшли эркак, унинг 41 ёшли рафиқаси ва 4-10 ёшли икки фарзанди пичоқлаб ўлдирилгани аниқланган.

    05.09.2022, 20:07   Изоҳ (0)   18868
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байрам кунларида қандай қилиб озиқ-овқатни тежаш орқали дунёни очликдан халос этишга ҳисса қўшиш мумкин?

    03.09.2022, 15:13

    Нега Нигерияда диндор болалар кўчада тиланчилик қилади?

    29.08.2022, 23:22

    Марсда сабзавот ўстириш қанчалик ҳақиқатга яқин?

    29.08.2022, 12:43

    Медведев Европада газ нархини 5 000 еврогача ошиб кетишини прогноз қилди ва буни ўзига хос сурат билан таърифлади

    28.08.2022, 22:01

    Калифорнияда 2035 йилдан бошлаб бензинда юрадиган янги автомобилларни сотиш тақиқланади

    26.08.2022, 18:06

    Корея Ўзбекистонда асаларичиликни ривожлантириш учун 3 млн доллар ажратади

    26.08.2022, 12:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украинада уруш натижасида ҳалок бўлган тинч аҳоли сони сўнгги 3 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етди — БМТ 

    Дунё | 14 август, 22:10

    Balenciaga ғижимланган пакет кўринишидаги 995 долларлик янги сумкани тақдим этди (фото)

    Лайфстайл | 14 август, 21:55

    Исроилнинг янги турар жойлар қуриш режаси Фаластин давлатини қийин аҳволга солиши мумкин

    Дунё | 14 август, 21:45

    Зеленский ва Путин билан иккинчи учрашув Украина масаласида келишувга эришиш имкониятини яратиши мумкин - Трамп 

    Дунё | 14 август, 21:35

    YouTube ёшни сунъий интеллект ёрдамида текшириш тизимини ишга туширди

    Дунё | 14 август, 21:25

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Сурхондарёда жорий йилда 606 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги МИБ орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 21:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    Ўзбекистон | 14 август, 21:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.