Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги «Гузаргоҳ» масжидида 2 сентябрь куни жума намози пайтида террорчилик ҳаракати содир этилганди. Ўзбекистон ТИВ тинч аҳоли орасида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлиши ва жароҳатланишига сабаб бўлган бу ҳаракатни қатъий қоралади.
«Бу каби қабиҳ ҳаракатлар Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши баробарида, мамлакатда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ҳамда миллий тотувликнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилади.
Ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз», — дейилади вазирлк байнотида.
Изоҳ (0)