«Челси» Пьер-Эмерик Обамеянг трансфери бўйича «Барселона» билан келишувга яқин.
Лондон клуби габонлик футболчи учун 7,5 миллион евро ва ҳимоячи Маркос Алонсони таклиф қилди. Музокаралар якунланиш босқичида, дея хабар беради The Athletic.
«Челси» ҳужумчи учун «2+1» кўринишидаги шартнома таклиф қилади. Шартномани узайтириш банди Обамеянгнинг клубдаги иккинчи мавсумда кўрсатган натижаларига боғлиқ бўлади.
Пьер-Эмерик ҳозирча Барселонада бўлиб турибди.
Ҳужумчи қишда «Барселона» сафига қўшилган эди. Ла Лигада 17 та ўйинда иштирок этиб, 11 та голга муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)