Туркия шимолидаги Самсун шаҳрида 30 август куни Baykar Makina компанияси томонидан ишлаб чиқилган Bayraktar Kızılelma учувчисиз ҳарбий самолёти биринчи марта тақдим этилди, деб ёзади Anadolu Agency.
Учувчисиз учар қурилма реактив двигателлар билан жиҳозланган.
Жанговар машина Туркиянинг Қора денгиз соҳилида Teknofest Karadeniz авиация-коинот фестивали доирасида намойиш этилди.
Baykar Makina техник директори Сельчук Байрактарнинг сўзларига кўра, Bayraktar Kızılelma каби тизимлар — ҳарбий авиациянинг келажаги: улар «агрессив манёврлар» қилишга қодир ва ривожланган сунъий интеллект тизимига эга.
Kızılelma’га парвоз учун минимал йўлак кифоя. Масалан, учувчисиз учар қурилма енгил авианосец палубасидан старт олиб парвоз қила олади.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Bayraktar учувчисиз учар қурилмалар ишлаб чиқарувчи компания раҳбари Халук Байрактарни мукофот билан тақдирлаган эди.
Изоҳ (0)