АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатда 17 мингдан зиёд тадбиркор аёл фаолият кўрсатмоқда.
«Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари» томонидан 154 085 нафар хотин-қизлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, уларнинг 68 057 нафари бандлиги таъминланган.
Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида халқаро молия институтларининг 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиявий ресурслари жалб этилиши белгиланган.
Шунингдек, 2022 йилда хотин-қизлар бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшимча 1 триллион сўм ажратилади.
Изоҳ (0)