• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Михаил Горбачёв давлат раҳбарлигига қандай келди ва нималар билан ёдда қолди? (фото)

    СССР собиқ президенти Михаил Горбачёв 91 ёшида Москвада вафот этди. У узоқ давом этган оғир касалликдан кейин ҳаётдан кўз юмди. «РБК» унинг қандай қилиб давлат раҳбарлигига келгани ва нималар билан эсда қолгани ҳақида мақола тайёрлади.

    Михаил Горбачёв 4 ёшида

    Михаил Горбачёв 4 ёшида
    Фото: Getty Images

    Михаил Горбачёв 1931 йилда Ставрополь ўлкасида туғилган. Отаси машина-трактор станциясида, онаси эса колхозда ишлаган. Горбачёвнинг ўзи мактаб давридаёқ комбайнчининг ёрдамчиси сифатида ишлашни бошлаган, 18 ёшида у Меҳнат Қизил Байроғи ордени билан тақдирланган.

    Фото: AP Photo

    1950 йилда Ломоносов номидаги Москва давлат университетига ўқишга кирди, 1952 йилда эса КПСС (Совет иттифоқи коммунистик партияси)га аъзо бўлди. Юридик факультетни тамомлаганидан кейин бироз вақт Ставрополь ўлкаси прокуратурасида ишлади, сўнг маҳаллий Комсомол ташкилотларига ўтди ва у ерда ўз карьерасини қуришни бошлаб, 1962 йилга келиб, ўлкаси комсомоли раҳбарига айланди. Ўша йилиёқ унга партия ишига ўтишни таклиф қилишди: «Ўлка Комсомол қўмитаси биринчи котиби этиб сайланганимдан кейин ва партия ўлка қўмитаси бюросига аъзоликка номзод бўлганимдан кейин партия иши билан ҳам кўпроқ шуғуллана бошладим: туманларга сафарлар, қарорларни тайёрлашда, пленум ва активларда турли масалалар муҳокамаларида қатнашишлар», — деб ёзган Горбачёв «Ҳаёт ва ислоҳотлар» китобида. 1970 йилга келиб, у минтақа раҳбарига айланди. У ерда у КГБ (СССР Давлат хавфсизлик қўмитаси)нинг ўша пайтдаги раҳбари Юрий Андропов билан танишди. Горбачёвнинг сўзларига кўра, кейинроқ Андропов бош котиб бўлиб ишлаган вақтда у раҳбарнинг ишончи ва кўмагини ҳис қилиб турган.

    Ўрта қаторда чапдан ўнгга: СССР Вазирлар кенгаши раиси Николай Тихонов, КПСС Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси Михаил Горбачёв, КПСС МҚ бош котиби, СССР Олий кенгаши президиуми раиси Константин Черненко

    Ўрта қаторда чапдан ўнгга: СССР Вазирлар кенгаши раиси Николай Тихонов, КПСС Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси Михаил Горбачёв, КПСС МҚ бош котиби, СССР Олий кенгаши президиуми раиси Константин Черненко
    Фото: «РИА Новости»

    1978 йилда Горбачёвга КПСС Марказий қўмитаси — олий партия органи котиби бўлишни таклиф қилишди. Икки йилдан кейин у Марказий қўмита Сиёсий бюросига кирди. Бош котиб лавозимини Горбачёв 1985 йилда, Константин Черненконинг вафотидан кейин эгаллади. СССР раҳбари бўлиш учун у анча ёш — 54 ёшда эди. Бундан ташқари, унинг аввалдан тайёрлаб қўйилган матнсиз, «қоғозчасиз» нутқ сўзлаш тарзи фуқароларда катта таассурот қолдирди.

    Фото: AP Photo

    Горбачёв бош котиб лавозимини эгаллаб, қайта қуриш (перестройка) бошланганини эълон қилди, у тоталитар тизимдан кетишни англатувчи янги сиёсий ва иқтисодий йўналиш эди. Ўша йилларнинг рамзларидан бири давлат ва жамиятнинг кўпроқ очиқ бўлишига қаратилган ошкоралик (гласность) сиёсати бўлди. «Ошкоралик тўғрисида»ги резолюция имзоланишидан олдиноқ мамлакатда чет эл радиостанциялари сигналларини тўсиб қўйиш бас қилинди. 1990 йилда Матбуот тўғрисидаги қонун давлат цензурасини йўқ қилди.

    Чапдан ўнгга: АҚШ вице-президенти Жорж Буш (катта), АҚШ президенти Рональд Рейган ва КПСС МҚ бош котиби Михаил Горбачёв Гавернорс-Айленд оролига сайр чоғида

    Чапдан ўнгга: АҚШ вице-президенти Жорж Буш (катта), АҚШ президенти Рональд Рейган ва КПСС МҚ бош котиби Михаил Горбачёв Гавернорс-Айленд оролига сайр чоғида
    Фото: «ТАСС»

    Горбачёв ғарблик раҳбарлар билан фаол равишда учрашувлар олиб борди. 1989 йилда АҚШ президенти катта Жорж Буш билан музокаралар натижасида аслида совуқ урушга нуқта қўйилди. Горбачёв СССР АҚШни ҳарбий душман деб ҳисобламасликка тайёрлигини маълум қилди, бунинг ортидан Оқ уйнинг ҳам худди шундай баёноти янгради. АҚШ ва СССР етакчиларининг учрашувидан сал аввалроқ Берлин девори қулаганди. «Девор қулаганидан кейин бир ой ўтиб, Мальтада президент Буш билан учрашиб, Германия масаласида ўзаро хатти-ҳаракатлар тўғрисида ҳам келишиб олдик. Ва шу муносабат билан рамзий ҳолда совуқ уруш расман тугаганини эълон қилди», — дея хотирлаганди Горбачёв.

    Афғонистондан қайтиб келаётган совет ҳарбийларининг кутиб олиниши. Ўзбекистон ССР, Термиз, 1989 йил 6 февраль

    Афғонистондан қайтиб келаётган совет ҳарбийларининг кутиб олиниши. Ўзбекистон ССР, Термиз, 1989 йил 6 февраль
    Фото: «ТАСС»

    1988 йилда эса Горбачёв Афғонистондан совет қўшинларини олиб кетишни бошлади.

    Михаил Горбачёв Киев аҳолиси билан учрашувда, 1989 йил 20 февраль

    Михаил Горбачёв Киев аҳолиси билан учрашувда, 1989 йил 20 февраль
    Фото: «ТАСС»

    Горбачёв иқтисодиётда қабул қилинаётган чора-тадбирлар учун танқид қилинди. Ичкиликбозликка қарши кураш бўйича сиёсат ҳам фуқаролар норозилигига сабаб бўлди.

    Михаил Горбачёв қасамёд қабул қилиш чоғида, 1990 йил

    Михаил Горбачёв қасамёд қабул қилиш чоғида, 1990 йил
    Фото: «ТАСС»

    1990 йилда Горбачёв КПССнинг раҳбарлик роли ҳақидаги Конституция низомини бекор қилиб, мамлакатда президент лавозимини киритиш зарурлигини айтиб чиқди. Кейинроқ халқ депутатлари қурултойида у СССР президенти этиб сайланди — у ушбу лавозимни эгаллаган биринчи ва ягона инсонга айланди.

    Михаил Горбачёв «Берлин девори» ёдгорлик мажмуасида, 1998 йил

    Михаил Горбачёв «Берлин девори» ёдгорлик мажмуасида, 1998 йил
    Фото: Getty Images

    1990 йилда Михаил Горбачёв халқаро майдонда тинчлик жараёнидаги роли учун тинчлик бўйича Нобель мукофотига лойиқ деб топилди. «Мен қўмитангиз қарорини Совет иттифоқида юз бераётган ўзгаришларнинг улкан халқаро аҳамиятининг  тан олиниши сифатида қабул қиламан. Бизнинг янгича фикрлаш сиёсатимизга нисбатан ишонч сифатида, у ерда ХХ аср охирида куч, қурол жаҳон сиёсатининг асосий дастаги сифатидаги ўрнини бўшатиб беришига тўғри келиши ҳақидаги маслакка асосланади», — деган эди Горбачёв 1991 йилда Ослода ўзининг Нобель маърузасида. Ўз нутқида у СССРдаги ички муаммоларга ҳам тўхталиб ўтганди: «Олти йил ичида биз жамиятни янгилаш ва қайта тузиш йўлида турган тўсиқларнинг кўпчилигини олиб ташладик. Бироқ жамият эркинликни қўлга киритганидан кейин, у узоқ вақт ойна ортида яшамаганми, ўзини танимай қолди. Зиддиятлар ва иллатлар ташқарига сочилиб чиқди, ҳатто қон ҳам тўкилди. Аммо кўп қон тўкилишидан мамлакатни сақлаб қолишга муваффақ бўлинди. Ислоҳотлар мантиғи уларнинг рад этилиши мантиғи ва бетоқатлик мантиғи билан тўқнаш келди».

    СССР президенти Михаил Горбачёвнинг халққа видеомурожаатидан лавҳа, у 1991 йил 20 августда Форосдаги дачада уй қамоғида сақланаётган пайтида ёзиб олинган

    СССР президенти Михаил Горбачёвнинг халққа видеомурожаатидан лавҳа, у 1991 йил 20 августда Форосдаги дачада уй қамоғида сақланаётган пайтида ёзиб олинган
    Фото: «РИА Новости»

    Горбачёв 1991 йил декабрида МДҲ ташкил топиб, ундан кейин юз берган воқеалардан сўнг СССР президенти лавозимини тарк этди. 1980 йиллар охири — 1990 йиллар бошида иттифоқ республикаларида вазият кескинлашди, оммавий намойишлар бўлиб ўтди, ҳукуматлар ҳарбий куч қўллади. 1991 йил апрелида Горбачёв ва ўнта республика раҳбарлари янги Иттифоқ шартномасини ишлаб чиқишга келишиб олди. Августда, ҳужжат имзоланиши арафасида, президентнинг яқин доирасидаги олий мансабдорлардан бир қанчаси Давлат фавқулодда ҳолат қўмитаси (ДФҲҚ) тузилганини эълон қилди, у эса мамлакатда фавқулодда вазият эълон қилинишини ёки ҳокимият вақтинчалик вице-президент Геннадий Янаевга топширилишини талаб этди. Ўша пайти Қримда дам олишда бўлган Горбачёв бундан бош тортди ва Форос шаҳридаги давлат дачасида уч кунга изоляция қилинди. Ўша вақтда президентни қўриқлаган генерал майор Лев Толстой кейинроқ интервью бериб, ўша даврни хотирлаганди: «Албатта, унинг қўл остида ишлайдиганларда саволлар туғилганди. Улардан бири Михаил Сергеевичга айнан қай тарзда хизмат кўрсатиш — президент сифатидами ёки бошқа кимдир сифатидами. Горбачёвни ҳеч ким ваколатларидан маҳрум қилмаганини тушунтиришга тўғри келган».

    СССР президенти Михаил Горбачёв ва РФ президенти Борис Ельцин РСФСР Олий кенгаши навбатдан ташқари сессиясининг кечки йиғилишида, 1991 йил 23 август

    СССР президенти Михаил Горбачёв ва РФ президенти Борис Ельцин РСФСР Олий кенгаши навбатдан ташқари сессиясининг кечки йиғилишида, 1991 йил 23 август
    Фото: «РИА Новости»

    Москвага келганидан кейин Горбачёв давлат тузумини излоҳ қилиш лойиҳасини тайёрлашни бошлади, декабрга иттифоқ республикалари раҳбарлари билан учрашув белгиланди. Россия, Украина ва Беларусь раҳбарлари Горбачёв иштирокисиз Мустақил давлатлар ҳамдўстлигини ташкил этиш ҳақида битим имзолади. 25 декабрь куни Михаил Горбачёв фуқароларга йўллаган мурожаатида истеъфога чиқишини эълон қилди: «Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ташкил топиши билан юзага келган вазият туфайли СССР президенти лавозимидаги фаолиятимни якунлайман. Ушбу қарорни принципиал нуқтаи назардан қабул қиляпман. Мен халқларнинг мустақиллиги, республикалар суверенитетини қатъий ёқлаб чиққандим. Аммо айни вақтда иттифоқ давлатини, мамлакат яхлитлигини сақлаб қолиш тарафдори ҳам эдим. Воқеалар бошқа йўлга бурилиб кетди. Мамлакатни бўлакларга ажратиш ва давлатни бўлиб ташлаш йўналиши устун чиқди, мен бунга рози бўлолмайман». Ўша куни кечқурун Кремль тепасига СССР давлат байроғи ўрнига Россия Федерацияси байроғи ўрнатилди.

    Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсатшунослик тадқиқотлари халқаро фонди президенти Михаил Горбачёв, 1992 йил

    Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсатшунослик тадқиқотлари халқаро фонди президенти Михаил Горбачёв, 1992 йил
    Фото: «РИА Новости»

    Михаил Горбачёв ўзининг сўнгги фармони билан КПСС Марказий қўмитаси қошидаги собиқ тадқиқот институтлари базасида Горбачёв фондини ташкил қилди ва ўзи унга раҳбар бўлди. Фонд ижтимоий-иқтисодий ва сиёсатшунослик тадқиқотлари билан шуғулланади. 1993 йилда Горбачёв «Новая газета»нинг эгадошига айланди.

    СССР собиқ президенти Михаил Горбачёв сайлов участкасида, 1996 йил 16 июнь

    СССР собиқ президенти Михаил Горбачёв сайлов участкасида, 1996 йил 16 июнь
    Фото: AP Photo

    1996 йилда Горбачёв президент сайловига ўз номзодини қўйиб, 1 фоиздан ҳам кам овоз тўплади.

    Михаил ва Раиса Горбачёва Рейкьявикда, 1986 йил 13 октябрь

    Михаил ва Раиса Горбачёва Рейкьявикда, 1986 йил 13 октябрь
    Фото: Reuters

    Михаил Горбачёвнинг рафиқаси Раиса Максимовна совет давлати раҳбарлари рафиқалари ичида биринчи бўлиб омма олдига турмуш ўртоғи билан бирга чиқишни бошлаган. Бу жамоатчилик орасида турлича муносабатларни келтириб чиқарди, хусусан, у мамлакатни бош котиб билан тенгма-тенг бошқараётгани ҳақидаги фикрлар ҳам янгради. Халқаро майдонда у илиқ кутиб олинди: Горбачёв шахсий ҳаётининг очиқлиги ҳам СССРда вазият ва сиёсий йўналиш ўзгарганидан далолат берарди. Раиса Горбачёва жамоатчилик фаолияти ва хайрия билан шуғулланган. Ғарбда унинг башанг кийинишига эътибор беришган, аммо кейинроқ Горбачёвнинг ўзи айтиб беришича, рафиқасига таниқли модельерлар эмас, балки Москвадаги ательелардан бири либослар тайёрлаб берган. Улар талабалик давридаёқ турмуш қурган. «Оғир, урушдан кейинги даврлар эди, иккаламиз ҳам МДУ талабалари эдик, мен юридик факультетда, у эса фалсафа факультетида ўқирдик. Пулимиз кам эди, тўй учун қўшимча ишлаб пул топишга тўғри келган: комбайнда картошка терганман. Оқ келин кўйлакка пул етказганмиз, ательеда шифондан тикиб беришган. Туфлини эса Раиса дугонасидан олиб турган. Ҳатто ФҲДЁда бир-биримизга узук ҳам тақмаганмиз — узукни унга йиллар ўтганидан кейин ҳадя қилганман», — деб эслаганди Горбачёв.

    Раиса Горбачёва 1999 йилда лейкоздан вафот этди. 2007 йилда Санкт-Петербургда ташкил этилган Болалар геметология ва трансплантология институтига унинг номи берилган. Михаил Горбачёв бошқа оила қурмади, унинг бир қизи, икки невараси ва бир эвараси бор.

    Фото: Getty Images

    2011 йилда Лондондаги Royal Albert Hall залида Михаил Горбачёвнинг 80 ёшига бағишлаб, Gorby-80 катта хайрия кечаси бўлиб ўтди. Унда Кевин Спейси ва Шэрон Стоун бошловчилик қилди. Тадбирда Лондон симфоник оркестри ва Катта театр артистлари ҳам қатнашди.

    Фото: AP Photo

    31.08.2022, 15:33   Изоҳ (0)   22682
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Харьковда янги қурбонлар, Дружковкада ҳужумга учраган мактаб. Урушнинг 188-кунидан фоторепортаж

    31.08.2022, 15:10

    «Толибон» Афғонистондан хорижий қўшинлар тўлиқ олиб чиқилган кунни дам олиш куни деб эълон қилди

    31.08.2022, 15:03

    Горбачёвнинг давлат дафн маросимини ўтказиш тўғрисида ҳали қарор қабул қилинмади — Кремль

    31.08.2022, 14:23

    АҚШ хорижий давлатларнинг Россия билан қўшма машғулотларидан хавотир билдирди

    31.08.2022, 14:09

    Оқ уй Эрондан Россияга дронлар етказиб берилганини тасдиқлади

    31.08.2022, 13:40

    АҚШда маймунчечакдан биринчи ўлим қайд этилди

    31.08.2022, 13:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.