Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Михаил Горбачёвнинг давлат дафн маросимини ўтказиш тўғрисида ҳозирча қарор қабул қилинмаганини айтди.
«Ҳозирча аниқ айта олмайман. Бугун бу масала кўриб чиқилади. Қарор қабул қилинади. Ҳали ҳеч қандай қарор қабул қилингани йўқ», — деди Песков журналистларга.
У, шунингдек, Россия президенти Владимир Путиннинг дафн маросимида қатнашиш-қатнашмаслиги ҳақидаги саволга шундай жавоб берди:
«Ҳаммаси қандай бўлишини ҳали билмаймиз. Жараён қариндошлар ва дўстларнинг хоҳишига боғлиқ. Ҳозирча бошқа маълумот йўқ».
«Интерфакс»нинг икки манбаси нашрга Горбачёвнинг дафн маросими давлат даражасида бўлмаслигини айтган.
СССР собиқ президенти Михаил Горбачёв узоқ давом этган касалликдан сўнг 30 август куни кечқурун Марказий клиник касалхонада 91 ёшида вафот этди. Горбачёв фонди у Новодевичие қабристонида рафиқаси ёнига дафн этилишини маълум қилган.
Изоҳ (0)