Самарқанд шаҳридаги тунги клубда жанжал юз бериб, жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 7 август куни фуқаро Э.Б. ўзининг таниши билан «Bassiane» номли тунги клубга дам олиш мақсадида кирмоқчи бўлган вақтида, клубда қўриқчи бўлиб ишловчи Р.М. уларни клубга киритмаслигини айтиб, турли ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, бир гуруҳ шериклари билан уларни уриб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.М. ва бошқа шахсларга нисбатан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, жанжалда бир киши вафот этганлиги тўғрисидаги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Изоҳ (0)