• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси бошчилигида Таълим-ишлаб чиқариш кластери фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши ўтказилди

    Жорий йилнинг 7 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан «Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан нефть ва газ соҳасидаги Таълим-ишлаб чиқариш кластери фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби тасдиқланиб, унинг асосий вазифалари белгилаб олинди.

    2022 йилнинг 30 август куни «Uzbekistan GTL» заводининг маъмурий биносида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси бошчилигида Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

    Йиғилишда дастлаб президент қарори бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

    Таъкидлаш жоизки, қарор ижросини тизимли ташкил этиш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 2022 йил 19 июлда Бошқарув қарори ҳамда «Назорат режа»си тасдиқланди. Бундан ташқари, 2022–2023 йилларда нефть ва газ соҳасидаги таълим-ишлаб чиқариш кластерини комплекс ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган «Йўл харитаси»нинг ҳар бир банди бўйича Жамият ва ишлаб чиқариш корхоналарининг масъуллари белгилаб олинди.

    Йиғилишда бошқарув раиси корхоналарда камида 5 йил иш стажига эга ходимлар орасидан ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда бакалавриат ва магистратурада ўқиш истаги бўлган номзодлар рўйхати шакллантирилганлиги ва уларга тавсияномалар берилганлиги мақсад сари босилган илк қадам эканлигини алоҳида эътироф этди.

    Шундан сўнг, бошқарув раиси томонидан жорий йилнинг 1-октябрига қадар 2022/2023 ўқув йилида нефть ва газ соҳаси бўйича таҳсил олаётган иқтидорли ўқувчилар ва талабалар учун стипендияларни жорий этиш бўйича топшириқ берилди.

    Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан қарорга мувофиқ, «UNG траининг» МЧЖнинг янги ташкилий тузилмаси ва штат жадвали тасдиқланган.

    Йиғилишда «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ директори Шуҳрат Аслановнинг 2022 йил якунига қадар ушбу ўқув марказининг Ғузор туманидаги биносини реконструкцияси, талабалар ва ўқитувчилар учун ётоқхона, соғломлаштириш масканлари ва бошқа зарур биноларни барпо этишни жадаллаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботи тингланди.

    Ушбу марказ замонавий ўқув ва илмий лабораториялар, геология-геофизика, бурғилаш, конларни ишлатиш ва қазиб олиш, нефть ва газни қайта ишлаш, углеводород хом ашёларини сақлаш ва транспорт қилиш, энергетика, пайвандлаш ва бошқа йўналишлар бўйича махсус хоналар билан таъминланиши режалаштирилган.

    Кенгаш аъзолари ушбу ўқув марказида 2023 йилдан бошлаб ҳар йили ишлаб чиқариш корхоналарининг камида 1000 нафар ходимининг малакасини ошириш ва рўйхатни шакллантириш масаласига ҳам тўхталишди.

    Таълим кластери доирасида мактаб ўқувчиларини ишлаб чиқариш корхоналарига экскурсиялар ҳамда соҳа фахрийлари билан учрашувлар ташкил этилиши белгиланган. Йиғилишда ушбу тадбирларни юқори савияда ташкил этиш, мактабларнинг технология фани устахоналарини қайта жиҳозлаш ва таъмирлашга кўмаклашиш ишлари ҳам режалаштирилиб олинди.

    Бошқарув раиси томонидан кластер таркибидаги таълим ташкилотлари учун хорижий адабиётлар, илмий ишланмалар харид қилиш ҳамда уларнинг ахборот-ресурс маркази фондларини мунтазам равишда янгилаб бориш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар, илмий-педагог ходимларининг стажировкасини ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказиш учун уларга зарур шарт-шароитларни яратиб бериш бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.

    Шунингдек Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори билан «Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластеридаги ишлаб чиқариш корхоналари, таълим, илмий-тадқиқот ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ташкилотлари билан ҳамкорликда «Биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома» тасдиқланди.

    Масъулларга «Йўл харитаси»да келтирилган барча илмий лойиҳаларни ишлаб чиқариш корхоналари билан биргаликда ўз вақтида ижросини таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш топшириғи берилди.

    Ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарларига қарорда белгиланган топшириқларни ва қарор билан тасдиқланган «Йўл харитаси» ҳамда мақсадли кўрсаткичларда назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш талаби қўйилди.

    Бундан ташқари, бошқарув раиси таълимсиз ишлаб чиқаришда кўзланган мақсадга етиб бўлмаслиги, шундай экан таълимга катта эътибор берилиши зарурлигини таъкидлади. Ўз навбатида, хусусий ишлаб чиқарувчиларни ҳам жалб қилиш, олий ўқув юртини тамомлаётган талабаларни саралаб олиш, танловлар борасида ОАВ орқали эълон бериб бориш бўйича ҳам топшириқлар берилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

    30.08.2022, 15:30   Изоҳ (0)   8689
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида Range Rover бошқа автомобилларга халақит қилиб ҳаракатланди

    30.08.2022, 15:27

    Денов тумани Халқ таълими бўлими мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди

    30.08.2022, 15:12

    VEON раҳбари Тошкентдаги IT парк очилишида иштирок этди

    30.08.2022, 15:00

    Ўзбекистонда қанча абитуриент талабаликка тавсия этилгани маълум қилинди

    30.08.2022, 14:57

    «Келгусида классик шахмат тожини Ўзбекистонга олиб келишга ҳаракат қиламиз» — Жаҳонгир Воҳидов

    30.08.2022, 14:44

    Тошкентда қайта очилган Миллий боғдаги дарахтларга шикаст етказилгани аниқланди

    30.08.2022, 14:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.