Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов тумани Халқ таълими бўлими томонидан 11 миллиард сўм камомадга йўл қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат ўрганилганини маълум қилди.
Аниқланишича, камомадга йўл қўйилгани бўйича Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди, 184-1-моддаси (бюджет ва смета-штат интизомини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, етказилган зарар тўлиқ ундирилган.
Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)