• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Мухлислар турмуш қуришини кутган, бироқ тақдир йўли боғланмаган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео)

    Шоу-бизнесни миш-мишлар олами дейиш ҳам мумкин. Чунки унда асосли ёки мутлақо асосиз бўлган миш-мишлар кўп учрайди. Шундай миш-мишлардан бир нечтаси машҳурларнинг ҳамкасбига кўнгил қўйгани билан боғлиқ. Қуйида мухлислар оила қуришини истаган, бироқ тақдир йўллари турли сабабларга кўра боғланмаган машҳурлар ҳақида сўз боради.

    Сардор Тоиров ва Райҳон Асадова

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Уларнинг илиқ муносабатлари ҳақидаги гап-сўзларга Райҳон хонанданинг бир нечта клипларида суратга тушгани сабаб бўлган. Хусусан, улар «Бахтингни топ», «Севмасам» ва «Ҳасрат» каби клипларда севишган жуфтлик ролини ижро этишган. Балки уларнинг ҳаётда бирга бўлишларини мухлислари кўпроқ исташгандир. Аммо ижодкорлар миш-мишлар асоссиз, улар фақатгина ижодий ҳамкор эканликларини билдириб ўтишган.

    Хонанда Сардор Тоиров шу йилнинг март ойида уйланди. Актриса Райҳон Асадова бир гуруҳ ҳамкасблари билан тўйга ташриф буюриб, келин-куёвни табриклади.

    Азиз Раметов ва Зара Ширинова

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Улар ҳақидаги миш-мишларни асосиз деёлмаймиз. Чунки ижодкорларнинг ўзи ҳам бу гапларнинг ҳақиқат эканлигига ишора қилишади.

    — Азиз Раметов ҳақида гапиришни истамайман. Чунки энди унинг оиласи бор, насиб қилса, мен ҳам турмушга чиқяпман. Унга бахт тилайман, — деди бошловчи Зара Ширинова.

    Азиз Раметов шу йилнинг март ойида оила қурди. Зара Ширинованинг тўйи эса шу йилнинг октябрь ойига белгиланган.

    Азамат Аҳроров ва Шаҳзода Муҳаммедова

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ижодкорлар орасидаги миш-мишларнинг тарқалишига «Асал ойи» фильмида бирга суратга тушишгани сабаб бўлган. Аммо кўп ўтмай бу шунчаки миш-миш эканлигини ва ўрталарида ҳеч қандай ишқий муносабат йўқлигини айтишганди.

    — Бу пиар эмас эди, Азамат Аҳроров ҳақиқатан ҳам Шаҳзоданинг қўлини сўраган. Очиғини айтаман, мен бу масалага бошидан йўқ деб туриб олганман, ҳаттоки Шаҳзода билан қарама-қарши бўлиб, анча вақт гаплашмаганмиз. Ўғлим ҳам, мен ҳам норози бўлганмиз, фақат қайнонам, ҳожи она Шаҳзодага ён босган. Уни бўйнимга оламан, чунки онанинг дуосисиз сен турмуш қура олармикансан, деганман. Мени норози қилиб, бу бола билан турмуш қура олмайсан, турмуш қурганинг билан узоққа бора олмайсан, дедим.

    У сенинг инсонинг эмас, деб айтганман. Онанинг юраги ҳис қилади, ичидан билади, мен ҳам Шаҳзоданинг инсони ким эканини сезганман. Куёвим Маратжондан таклиф бўлганда, аввалига, тўғри, йўқ деганман, кейин Москвага бориб, яхшилаб гаплашганман. Унинг гап-сўзини олганимдан кейин Шаҳзодага мана шу сенинг инсонинг, деганман. Шу инсон сени ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, санъатингга нуқта қўймайди, буни тушунади, сабаби у барибир замонавий, тушунадиган инсон деганман, хуллас, бир кўришда куёвим билан гап-сўзимиз бир-бирига тўғри келган», — дейди Гулмира Муҳаммедова.

    Суғдиёна Азимова ва Азамат Аҳроров

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Азамат Аҳроров ва Суғдиёна Азимованинг оила қуриши ҳақидаги миш-мишлар ҳам узоқ йиллар давом этди. Бунга уларнинг «Қайсаргинам» фильмида бир-бирига мос партнёр бўлгани сабабдир. Аммо икки ижодкор ҳам бу шунчаки миш-миш эканлигини ва улар ҳеч қачон оила қурмаслигини таъкидлаб келишган. Азамат режиссёрлигида суратга олган «Лола гулим...» фильмида хоразмлик Дилноза исмли қиз билан танишган ва оила қурган. Ҳозирда уларнинг икки нафар фарзанди бор.

    Шаҳзод Султонов ва Зарина Йўлдошева

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бу ижодкорларнинг муносабатини миш-миш деёлмаймиз. Чунки улар YouTube’даги «Дон-дон» лойиҳасидан анча аввалроқ бир-бири билан таниш эди. Аммо муносабатлари кўпга бормади. Балки бунга актёрнинг Феруза Норматова билан вайнлар олишни бошлагани сабаб бўлгандир.

    Шаҳноза Отабоева ва Миролим Қиличев

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шаҳноза Отабоева турмушга чиқмасидан аввал Миролим Қиличев билан ҳамкорлик қилган. Яъни актёр Шаҳноза Отабоеванинг продюсери ва тўй хизматларида бошловчи вазифасини бажарган. Уларнинг фотиҳа тўйи бўлгани ҳақидаги миш-мишлар ҳам тарқалганди. Афсуски, хонанда Миролим Қиличев билан эмас, балки актёр Камол Бобоназоров билан оила қурган. Афсуски, уларнинг илиқ муносабатлари узоққа бормади.— Расман ажрашдим, энди бир-биримизга бегонамиз. Унинг ўз ҳаёти, менинг эса ўз ҳаётим бор. Ҳозирча оила қуриш ҳақида ўйламаяпман. Икки ўғлимга яхши она бўлиб, уларнинг бахтли бўлиши учун яшаш ниятидаман, — дейди хонанда Шаҳноза Отабоева.

    Ҳа дарвоқе, Миролим Қиличев ҳам уйланган, аммо хонанда ҳам ижодий ҳамкорлигини сақлаб қолган.

    Муниса Ризаева ва Жасур Ғойипов

    Фото: «Tarona.net»

    Фото: «Tarona.net»

    Хонанда Муниса Ризаева ва Жасур Ғойиповнинг оила қуриши ҳақидаги маълумотлар 2014 йили тарқалганди. Афсуски, орадан кўп ўтмай бир-бирига қарши берилган интервьюлар уларнинг оила қуриши ҳақидаги хаёлларни пучга чиқарди.

    Муниса билан тўйимиз бўлмагани, аввало, тақдир. Бунга кўп нарсалар сабаб бўлиб қолди. Муниса иккаламизни «ўқитиб» ажратиб юборишди. Бизнинг энг катта хатомиз — тўйимиз бўлаётганини оммага чиқариб юборганимиз. Муносабатларимиздан PR қилмоқчи бўлмаганмиз. Мен ҳозир ҳеч нарса дея олмайман. Балки муносабатларимиз яна тикланар, эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Мен ҳозир бўйдоқман, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Муниса билан эслайдиган хотираларимиз кўп, у билан ҳозиргача яхши муносабатдамиз, — деб интервью берганди Жасур Ғойипов.

    Ситора Фармонова ва Дониёр Қаюмов

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Актриса Ситора Фармоновага ўзидан 15 ёш кичик бўлган инстаблогер Дониёр Қаюмов севги изҳор қилганди. Афсуски, уларнинг шов-шувга айланган муносабатлари бир ойга бормай дарз кетди.Дониёр Қаюмов Ситора қўнғироқларига жавоб бермаётгани, бирга тушган суратларини ҳам Instagram тармоғидан олиб ташлагани ҳақида маълум қилганди. Аммо кузатувчилар уларнинг муносабатини шунчаки пиар деб изоҳлашганди. Бу миш-мишлардан кўп ўтмай Дониёр Қаюмов бошқа қиз билан оила қурди.

    Ойдин Юсупова ва Аҳад Қаюм

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Шоир Аҳад Қаюм ва актриса Ойдин Юсупова ҳақидаги гап-сўзлар ҳам одамлар орасида овоза бўлганди. Аҳад Қаюм актриса билан илиқ муносабатда эканлигини билдирса, Ойдин унинг сўзларини инкор этарди. Ҳатто актриса Аҳад Қаюм ундан пиар учун фойдалангани ва номини булғагани ҳақида айтиб ўтганди.

    Имрон ва Дурдона Қурбонова

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мухлислар орасида хонанда Имрон ва актриса Дурдона Қурбонованинг ишқий муносабатлари ҳақидаги миш-мишлар тарқалганди. Аммо уларнинг иккиси ҳам бу гаплар асоссиз эканлиги ҳақида айтишган.Имрон Дурдона клиплардаги доимий партнёри бўлгани ва аёлини тўйдан аввал 2,5 йил кутгани ҳақида маълумот бериб ўтганди. У 2021 йили уйланиб, айни дамда бир фарзанднинг отаси ҳисобланади.

    Мавзуга доир:

    • Энг ҳаяжонли кун: ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг никоҳ оқшомидаги суратлари (фото)
    • Қиморга тикилган, оёғи синдирилган ва қорнидаги боласи туширилган: Турмуш ўртоғининг руҳий ва жисмоний зўравонлигига учраган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)
    • Биринчи турмуши омадсизликка учрагач, иккинчи ёки учинчисидан бахт топган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    30.08.2022, 18:57   Изоҳ (0)   48998
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болалигиданоқ машҳурликка эришган жаҳон киноси юлдузлари бугун қандай кўринишда ва ҳаётини ким билан боғлаган? (фото)

    30.08.2022, 16:50

    Туркиялик таниқли актриса Демет Ўздемир хонанда Ўгузхан Кочга турмушга чиқди (фото)

    30.08.2022, 14:40

    Нима учун Илон Маскнинг онаси ўғлининг уйига меҳмонга борганида унинг гаражида яшашни афзал кўради?

    30.08.2022, 13:36

    Instagram: Оёғини жароҳатлаган Паризода, Улуғбек Раҳматуллаевдан янги қўшиқ, кунини боғчада ўтказган Лола

    29.08.2022, 22:40

    Кетма-кет бойкотлар ва машҳурларнинг юқори гонорари: Болливудда қандай воқеалар юз бермоқда?

    29.08.2022, 20:39

    Тақдир зарбаларидан қочиб қутилолмаган поп қироли. Майкл Жексонни хотирлаб

    29.08.2022, 18:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Пул, қурол ва сиёсат: Трампнинг Саудия Арабистонига ташрифида нималарга эришилди?

    Дунё | 14 май, 09:48

    ИИББ БАА — Ўзбекистон учрашуви олдидан футбол мухлисларини огоҳлантиради (видео)

    Спорт | 14 май, 09:44

    Ўзбекистонда коррупция хавф-хатарларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича янги механизм жорий этилади

    Ўзбекистон | 14 май, 09:31

    Дунёнинг энг қашшоқ президенти 90 ёшида вафот этди

    Дунё | 14 май, 09:23

    Севимли мультфильм қаҳрамонларимизнинг дастлабки эскизлари қандай бўлган?

    Лайфстайл | 14 май, 08:58

    Франция Европага “ядровий соябон” бўлишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 14 май, 08:36

    Ҳоланд автопаркини яна бир қимматбаҳо машина билан бойитди (фото)

    Спорт | 14 май, 08:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.