• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Тақдир зарбаларидан қочиб қутилолмаган поп қироли. Майкл Жексонни хотирлаб

    Агар ҳаёт бўлганида 29 август куни машҳур поп қироли Майкл Жексон ўзининг 64 ёшини нишонлаши мумкин эди, бироқ унинг ҳаёти кутилмаганда ва бевақт поёнига етди.

    Қийин кечган болалик

    Фото: Legion-Media

    Бўлажак юлдуз Индиана штатидаги унча катта бўлмаган шаҳарча — Герида дунёга келган. Болакайнинг мусиқага шайдо бўлган ота-онаси Жозеф ва Кетрин Жексонлар ушбу севгини 9 нафар фарзандининг қалбига жо қилишга уринган. Шу билан бирга, оила бошлиғи, яъни отаси ҳаддан ортиқ қаттиққўл бўлган, болалари унинг чизган чизиғидан чиқмаган. Кейинроқ Майклнинг тўнғич акаларидан бири отаси уларга мунтазам равишда қўл кўтаргани, доимий равишда таҳқирлаганини маълум қилган. Онаси эса қўллаб-қувватлаш ўрнига болаларини ташриф буюришдан бош тортиш имконсиз бўлган диний секта йиғилишларига етаклаб борган.

    The Jackson 5 гуруҳи ва карьеранинг бошланиши

    «The Жаcсон 5» гуруҳи

    «The Жаcсон 5» гуруҳи
    Фото: Getty Images

    1964 йилда «The Jackson 5» гуруҳига асос солинган. Гуруҳ аъзолари Жексонлар оиласининг катта фарзандлари эди. Тито, Жереми ва Жеки вокал ижрочи бўлган, кенжа фарзандлар Майкл ва Марлон эса мусиқий чолғу чалган. Кейинроқ истеъдоди пайқалгач, кичик Майкл гуруҳда бек-вокалчи бўлиб фаолият юритган. Бўлажак юлдуз 1972 йилда яккахон хонанда сифатида карьера бошлаган, 1980 йилларда эса унинг қўшиқлари деярли барчанинг тилидан тушмасди.

    Фото: Getty Images

    1982 йилда тақдим қилинган ва бир неча ўн йил давомида энг кўп сотилган альбом сифатида эътироф этилган Thriller пластинкаси улкан муваффақиятга эришишига сабаб бўлган.

    Шахсий ҳаёти

    Майкл Жексон ва Лиза Мари Пресли

    Майкл Жексон ва Лиза Мари Пресли
    Фото: Getty Images

    Майкл икки марта оила қурган. Илк марта у Элвис Преслининг қизи Лиза Марияга оила қуришни таклиф қилган. 1994 йилда яширинча турмуш қурган жуфтлик 2 йил ўтиб ажрашган. Айрилиқдан кейин қайта оила қуришга қарор қилган Жексон бу сафар рафиқа сифатида дерматолог-шифокорининг ассистенти Дебби Роуни танлаган.

    Фото: Getty Images

    Ушбу турмуши давомида икки нафар фарзанд — Принс Майкл Жозеф Жексон, Перис Майкл Кетрин Жексон дунёга келган. Аммо бу турмуш ҳам вақт синовидан ўтмаган, Дебби ва Майкл муносабатларига нуқта қўйишни афзал билган. 2002 йилда поп қироли суррогат она ёрдамида учинчи марта оталик бахтини ҳис қилган — фарзанди Принс Майкл Жозеф Жексон II туғилган.

    «Neverlend»ни тарк этиб

    Фото: Getty Images

    Қўшиқчи 1980 йил охирида авлодини давом эттирувчи фарзандлар дунёга келишини орзу қилиб юрган чоғлари Санта-Барбара яқинида қўрғон қурдирган ва унинг атрофини аттракционли боғга айлантирган. Ранчога Майкл томонидан «Neverlend» деб ном берилган ва кейинчалик хонанда ҳақида тарқалган салбий маълумотларнинг аксарияти ушбу жой билан боғлиқ бўлган. 1993 йилда Жексон уйида меҳмон бўлган 13 яшар болага нисбатан зўравонлик қилишда айбланган. Кейинроқ ушбу ҳолат бошқа бир бола билан ҳам такрорланган. Далил-исботлар топилмаган, аммо тарқаб улгурган миш-мишлар ижодкор карьераси ва саломатлигига таъсир қилган. 2019 йил вафотидан 10 йил вақт ўтиб, «Neverlendни тарк этиб» номли фильм экран юзини кўрган. Унда хонанда билан боғлиқ ўша эҳтимолий зўравонлик мавзуси қайта тилга олинган.

    Поп қиролнинг касаллиги ва ўлими

    Фото: Getty Images

    Оламшумул даражада машҳур эканига қарамай, Майклни бахтли яшаган деб айтиб бўлмайди. Шахсий ҳаётидаги муаммо ва бир қанча айбловлардан ташқари, хонанда юзининг деформациясига олиб келган витилиго (терининг пигментацияси бузилиши) ҳамда волчанка касаллигидан азият чеккан. Омадсиз жаррорлик амалиётлари вазиятни янада оғирлаштирган.

    Фото: Getty Images

    2009 йил 25 июнь куни мухлислар кутилмаган хабардан ларзага келган — поп қироли даволовчи шифокорининг кўрсатмасига биноан қабул қилган дори воситаси дозасини ошириб юборгани оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Дозани ҳисобламагани сабаб тиббиёт ходими 4 йилга озодликдан маҳрум бўлган. Майкл Жексоннинг қизи унинг дафн маросимида: «У фақатгина орзу қилиш мумкин бўлган энг яхши ота эди», деган.

    Фото: Getty Images
    29.08.2022, 18:20   Изоҳ (0)   13564
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Рафиқам билан бу ерга сайёҳ сифатида қайтаман». Сами Юсуф Ўзбекистонга келиш учун сабаблар, оиласи ҳамда ўзбек мусиқасини дунёга танитиш истаги ҳақида (видео)

    29.08.2022, 16:25

    Зуҳра Солиева салкам 60 килога озишига ёрдам берган операция учун уйини сотгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди (видео)

    29.08.2022, 14:37

    Шридеви — ўлими сабаби ҳанузгача саволлар туғдирадиган Болливуд актрисасининг фожиали тақдири

    29.08.2022, 12:52

    Instagram: Имроннинг Дурдонасиз ишланган навбатдаги клипи, Фарҳод учун рафиқасининг сюрпризи, қўшиқ айта бошлаган Зуҳра Солиева

    28.08.2022, 22:40

    21 миллион долларлик овоз: Меган Маркл ўзининг биринчи подкастида нима ҳақида гапирди?

    28.08.2022, 21:27

    «Лўлилар ўзимизникилардан 10 баравар кўп пул беради». Дилфуза Исмоилова арабистонлик шайхнинг севгисини рад этгани ҳамда ўғилларининг бизнеслари ҳақида (видео)

    28.08.2022, 19:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.