Мустақиллик байрами муносабати билан пенсия тўловлари картага муддатидан олдин ташлаб берилади. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси хабар берди.
Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан 2022 йилнинг 1—4 сентябрь кунлари дам олиш куни деб белгиланган.
Шунга кўра, пенсия ва нафақа тўловлари ойнинг биринчи санасигача фуқароларнинг пластик карталарига ўтказиб берилади. Тўловларини нақд шаклда олувчиларга эса 5 сентябрдан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўлаб берилади.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони қанча?
Изоҳ (0)