Ижтимоий тармоқларда «Кўприкқурилиш трести» унитар корхонаси ходимлари ойлик берилмаётгани сабабли иш ташлаётгани айтилган хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати муносабат билдирди.
Қайд этилишича, видеороликда корхона ходимлари навбатдаги сменага ишга кетаётгани тасвирлангани аниқланган. Унда ойлик иш ҳақи ушлаб қолингани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бугунги кунга қадар корхонада 4300 нафарга яқин ишчиларига 2022 йилнинг июнь ойи учун иш ҳақи тўлиқ тўлаб берилган. Июль ойи учун эса иш ҳақини тўлиқ тўлаб бериш 2022 йил 31 августда амалга оширилади.
Маълумот учун, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг «Кўприкқурилиш трести» унитар корхонаси мутахассислари томонидан Хоразм вилоятини Қорақалпоғистон билан боғловчи, Амударё устидан ўтадиган янги темир йўл ва автомобиль йўли қўшма кўпригини қуриш ишлари жадаллик билан давом эттирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)