• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Агробанк» «Дарё» нашрини судга берди. Банкирлар таҳририятни нохолисликда айбламоқда

    «Агробанк» АТБ «Дарё» интернет нашри ва журналист Отабек Қўлдошевни судга берди. Банкирлар сайт ва сайт журналистини нохолисликда, мавзуга бирёқлама ёндашишда айбламоқда.

    Гап шундаки, «Дарё» интернет нашрида 2022 йилнинг февраль ойида «Қашқадарёлик тадбиркор банклардан ярим миллиарддан ортиқ маблағини ололмагач, аҳолига тарқатилган чорва молларини тортиб олмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинган эди. Мақолада Нишон туманида фаолият юритувчи тадбиркор Гулмурод Бердиевнинг муаммоси тилга олинганди.

    Таҳририятга мурожаат қилган нишонлик тадбиркор Гулмурод Бердиев Нишон туманидаги хонадонларга етказиб берилган чорва моллари учун 650 миллион сўм маблағини ололмай сарсон бўлаётганини, шу сабаб аҳолига тарқатилган чорваларини қайтариб олишга мажбурлигини, бу эса аҳоли норозилигига сабаб бўлаётганини билдирганди.

    «Банк пулимни бермагач, одамларга берган молимни қайтариб олиб бўлса-да, харажатларимни қоплашим керак-ку. Мен ҳам харажатларимга куйиб қолмаслигим лозим. Менинг ҳам оилам, ишчиларим бор», — деганди тадбиркор «Дарё» мухбири билан суҳбатда.

    Сайт журналисти билан суҳбатлашган тадбиркор «Агробанк» ва «Микрокредитбанк»нинг Нишон тумани филиаллари кафолат хатлари эвазига 20 дан ортиқ хонадонга 650 миллион сўмлик наслли чорва мол етказиб берганини, аммо орадан бир йил муддат ўтса-да, пулини ололмаганини айтганди.

    Тадбиркорнинг ҳаракатига эътироз билдирган Нормат Бобоқулов кредит эвазига олган молларига ем-хашак бериб боқаётганини, қилинган харажатларига куйиб қолмаслик учун чорва молларини қайтариш нияти йўқлигини айтганди. Яна бир фуқаро Дилмурод Бекмирзаев эса «2021 йилнинг апрель ойида 20 миллион сўм маблағ эвазига икки бош ҳўкиз сотиб олгандим. Мен бу молларни семиртириб, анча боқдим. Емиши учун кўп маблағ сарф қилдим. Нега энди семиртириб, тайёр бўлган молимни бировга топширишим керак? Биз давлат сиёсатига ишониб, арзон ва кам фоизли чорва кредитидан олгандик. Энди эса бунақа томоша бўляпти. Буни назоратга олувчи масъуллар борми?», деганди.

    Яна бир фуқаро Насиба Исматова эса сотиб олган сигири бузоқ туғганини, моллари кўпайгач, уни тортиб олишга ҳаракат қилишаётганини адолатсизлик деб билишини айтганди.

    2021 йилнинг 15 декабрь куни «Агробанк»нинг Нишон тумани филиалидан чорва кредит олган Собир Абдуллаев давлат сиёсатига ишонганини ва давлат яратиб берган имкониятдан фойдаланганини, бироқ раҳбарлар халқ ишончини суиистеъмол қилганлиги боис қийин вазиятга тушиб қолганини, аммо молларини қайтариб бермаслигини билдирганди.

    Мазкур масала юзасидан «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган банк масъуллари муаммо тез орада ечимини топишини айтган бўлса-да, орадан уч-тўрт ойдан ортиқ муддат ўтишига қарамасдан «ана ҳал қилинади, мана ҳал қилинади», дегани, бироқ масала ечимсиз қолаётгани таъкидланган.

    «Дарё» журналисти ва АТБ «Агробанк» матбуот хизмати вакилининг мазкур масала юзасидан ёзишмаси.

    «Дарё» журналисти ва АТБ «Агробанк» матбуот хизмати вакилининг мазкур масала юзасидан ёзишмаси.
    Скриншот: «Дарё»

    «Дарё» журналисти ва АТБ «Агробанк» матбуот хизмати вакилининг мазкур масала юзасидан ёзишмаси.

    «Дарё» журналисти ва АТБ «Агробанк» матбуот хизмати вакилининг мазкур масала юзасидан ёзишмаси.
    Скриншот: «Дарё»

    Шунингдек, банк раҳбариятидагилар бундай вазиятга тушган фуқаролар банкка мурожаат қилиши кераклигини, қачонки, банк раҳбариятига мурожаат қилиб, кредит шартлари бажарилиши сўралса, муаммо ечим топилишини айтганди.

    Мазкур мақола эълон қилингач, «Агробанк» масъуллари ҳолатга расмий муносабат билдириб, «Daryo.uz расмий сайтида нашр этилган хабар журналист томонидан тўлиқ ўрганилмасдан эълон қилинган бўлиб, ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Қашқадарё вилоятига ишчи гуруҳ жўнатилди. Натижаси қўшимча тарзда эълон қилинади», деди.

    Шундан сўнг банк раҳбарияти томонидан «Дарё»га эътирознома юборилиб, унда мақола муаллифи мақолада тадбиркор ва кредит эвазига чорва моллари харид қилган фуқаролар фикри билан чеклангани, банк масъулларидан маълумот олмагани иддао қилинган. Ва таҳририят томонидан раддия берилиши кераклиги уқтирилган.

    Скриншот: «Дарё»

    Ваҳоланки мақола сўнгида журналистнинг банк масъуллари билан мазкур масала юзасидан боғлангани, масъуллар тадбиркор муаммоси «бугун ҳал этилади, эртага ҳал этилади»дан нарига ўтмагани ёзилган.

    Скриншот: «Дарё»

    «Дарё» таҳририяти «Агробанк» эътирозномасига жавоб қайтариб, таҳририят томонидан раддия берилиши учун мақолада айнан банкнинг ишчанлик фаолиятига путур етказган, молия бозоридаги ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилишига олиб келган, нохолис ёндашилган қисмини кўрсатиб бериш сўралди. Шундагина таҳририят томонидан раддия берилиши маълум қилинди. Бироқ банк раҳбарияти мазкур мақола банкнинг ишчанлик фаолиятига путур етказган, молия бозоридаги ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилишига олиб келди деган умумий гаплар ва қонунлардан мисол келтиришдан нарига ўтмади. Шу сабаб таҳририят раддия беришни лозим топмади.

    Скриншот: «Дарё»

    Таҳририят журналисти билан суҳбатлашган тадбиркорнинг айтишича, банк таҳририятга журналист ёлғон маълумот берди дея иддао қилиш баробарида мазкур мақола эълон қилингач, «‘Дарё'ни ёпишимиз керак», дея, кредит олган фуқароларнинг чорва моллари учун кредит пулларини ҳам тўлаб берган. Бу ҳақда таҳририятда маълумотлар мавжуд.

    АТБ «Агробанк»нинг мазкур даъво аризаси 2022 йилнинг 30 август куни соат 10:30 да фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судида  кўриб чиқилади.

    30.08.2022, 00:03   Изоҳ (0)   46122
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан бир гуруҳ чет эл фуқароларини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

    29.08.2022, 23:42

    АҚШдаги пляж минглаб медузаларга тўлди (видео)

    29.08.2022, 23:40

    Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида бир қатор ҳарбий хизматчиларни тақдирлади

    29.08.2022, 23:37

    Ўзбекистон Бразилия билан шаҳарсозлик соҳасида ҳамкорлик ўрнатмоқда

    29.08.2022, 23:31

    Жанубий Корея кемасозлик ташкилотлари ўзбекистонлик мутахассисларни ишга ёлламоқчи

    29.08.2022, 23:20

    Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами арафасида таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, санъат ва ОАВ соҳалари ходимларини мукофотлади

    29.08.2022, 23:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон АҚШ босими сабаб Россия нефтидан воз кечса катта йўқотишга учрайди — Тhе Economic Times

    Дунё | 4 август, 11:56

    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битт...

    Реклама | 4 август, 12:00

    Майк Тайсон тарихдаги энг буюк боксчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 4 август, 11:45

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 5 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 4 август, 11:40

    Тошкентдаги бозорларда гўшт арзонлаштирилган нархларда сотилиши бошланди

    Ўзбекистон | 4 август, 11:35

    Хонанда Селена Гомес атир ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Шоу-бизнес | 4 август, 11:25

    Тошкентда фуқаро раҳбарига болта билан таҳдид қилиб, маошини оширишни талаб қилди

    Ўзбекистон | 4 август, 11:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.