Саудия Арабистони икки муқаддас масжид ишлари бўйича бош бошқармаси БМТнинг «Бутунжаҳон гуманитар ёрдам куни» муносабати билан «Масжид хизматчилари – инсоният элчилари» дастурини ишга туширди.
Одатда, бундай кўнгилли инсонлар зиёратчилар учун ногиронлик аравачаларини бепул етказиб беришади ва ҳар душанба ва пайшанба кунлари ифторлик тарқатишда иштирок этадилар.
Бошқарманинг ижтимоий, кўнгиллилар ва гуманитар масалалар бўйича вакили Шайх Холид бин Фаҳад ал-Шалавийнинг айтишича, Саудия Арабистони бутун дунё бўйлаб муҳтожларга ёрдам бериш учун ўз ҳаётини хавф остига қўйган ишчилар ва кўнгиллиларга ҳурмат бажо келтириш учун «Жаҳон гуманитар ёрдам кунини нишонламоқда».
Шунингдек, бу ёшларнинг огоҳлигини ошириб, ёрдам ишларига жалб қилишга ундайди, дейди у.
Изоҳ (0)