Тошкентнинг Чилонзор туманида тез ёрдам машинаси велосипедчини уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Пойтахт ИИББ матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унда айтилишича, 28 август куни тахминан соат 16:40 ларда Чилонзор тумани КҲАЙ ва Бунёдкор кўчалари чорраҳасида 1984 йилда туғилган О.З. Форд русумли махсус автоуловни бошқариб кетаётиб, велосипед ҳайдовчиси — 1948 йилда туғилган Ғ.Т.ни уриб юборган.
Оқибатда велосипед ҳайдовчиси Ғ.Т. тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.