Жиззахнинг Арнасой туманида қарздорликни ундиришга келган МИБ ходими ота-бола томонидан калтакланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 25 август куни МИБ Арнасой тумани бўлими давлат ижрочиси иш юритувидаги қарздор Т.Т.дан давлат фойдасига 3,5 миллион сўм давлат божини ундириш учун қарздорнинг яшаш хонадонига борган.
Бироқ ижро ҳаракатларини амалга ошириши вақтида қарздор ва унинг ўғли давлат ижрочисининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, уни ҳақорат қилиб, турли соҳаларига қўли билан уриб-тепиб, тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) ва 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: Сурхондарёда қарздор фуқаро ва унинг отаси МИБ ходимларига тан жароҳати етказди
Изоҳ (0)