Кембриж университети ва Ранд Европа ҳисоботига кўра, уйқунинг етишмаслиги меҳнат унумдорлиги паст бўлишининг энг катта омилидир. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти маълум қилди.
Кунига 6 соатдан кам ухлайдиган ходимнинг кунига 7-9 соат ухлайдиган ҳамкасбларига қараганда ўртача иш унумдорлиги 2,4 фоизга пасаяди. Бу йилига 6 иш кунини йўқотиш билан баробар.
АҚШ иқтисодиётида макро даражада ҳар йили аҳоли уйқусизлиги туфайли 1,23 миллион иш куни йўқотилишига олиб келади, бу тахминан 9,9 миллион иш соатига тўғри келади.
Иқтисодий харажатлар
Ранд Саломатлик журналида чоп этилган илмий мақолада олиб борилган ҳисоб-китобларига кўра, кам ухлаш АҚШ, Англия, Германия, Япония ва Канада иқтисодиётига йилига 680 миллиард долларгача йўқотишларга сабаб бўлади.
Жумладан, аҳоли ўртасида уйқу етишмаслигининг тўғридан-тўғри ва билвосита иқтисодий нархи:
- АҚШ ЯИМнинг 2,28 фоиз;
- Германия ЯИМнинг 1,56 фоиз;
- Япония ЯИМнинг 2,92 фоиз;
- Австралия ЯИМнинг 1 фоизни ташкил этади.
АҚШда уйқу технологияларига доир патентлар сўнгги 10 йил ичида йилига ўртача 12 фоизга ошган.
Прогнозлар шуни кўрсатадики, 2026 йилга бориб уйқу қурилмаларининг умумий қиймати глобал бозорда 32 миллиард долларгачани ташкил этади.
Изоҳ (0)