«Ливерпуль» Премер Лига 4-тури доирасида кечган баҳсда «Борнмут»ни 9:0 ҳисобида мағлуб этди.
Бу мерсисайдликлар устози Юрген Клопп фаолиятидаги энг йирик ғалаба бўлди. Бунга қадар мутахассис фаолиятидаги энг йирик ҳисоб 7:0 эди. Клопп жамоалари уч бор шу ҳисобда ғалаба қозонган.
2017 йилда «қизиллар» ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида «Марибор»6и 7:0 ҳисобида ютган. Ўша мавсум Москванинг «Спартак»и ҳам шу ҳисобда мағлуб этилган.
Учинчи бор немис қўл остидаги «Ливерпуль» 2020 йил АПЛ доирасида «Кристал Пэлас»ни 7:0 га ютган.
Аввалроқ бу ҳисоб АПЛ рекордининг такрорланиши бўлгани ва «Ливерпуль» чемпионатлар доирасида учинчи марта тўққизга тўп фарқи билан ютгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)