«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд АПЛд доирасида «Кристал Пэлас»га қарши кечган ўйинда (4:2) ҳет-трик қайд этди.
Англия чемпионатининг ортда қолган тўрт турида норвегиялик футболчи олтита гол уришга эришди. Аввалроқ у «Вест Ҳэм»га қарши ўйинда (2:0) дубль қайд этган ва «Ньюкасл»га (3:3) битта гол урганди.
Бу Ҳоланднинг фаолиятидаги 13-ҳет-трик бўлди.
22 ёшли футболчи бунга қадар «Зальцбург» сафида бешта, «Боруссия»да тўртта, Норвегия терма жамоаси иккита ва «Молде»да битта ҳет-трик қайд этган.
Изоҳ (0)