Қорақалпоғистонда боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари қурилишига қўшимча 5 трлн сўм ажратилади. Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгеснинг навбатдан ташқари 34-сессиясида шундай топшириқ берди.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш йўналишида:
- Ижтимоий ҳимоя реестрига кирган оилаларга кўмир, суюлтирилган газ, озиқ-овқат ва бошқа зарур эҳтиёжлар учун 600 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратиш;
- 15 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон учун пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахсларга темир йўл ва авиа чипталар сотиб олиш учун 50 фоизлик имтиёзни тиклаш;
- 2025 йилгача қўшилган қиймат солиғи бўйича режадан ошириб бажарилган тушумлар Қорақалпоғистон бюджетида қолдириш бўйича топшириқлар берилган.
«Тўғри, бу амалиётга чек қўйганмиз, ва бошқа ҳудудларда бундай имконият йўқ. Лекин, Қорақалпоғистон аҳолиси мурожаатларини инобатга олиб, истисно қилиб беришга тайёрман. Фақат пухта ишланган, адолатли ва шаффоф тизим асосида бўлиши керак», — деган президент.
Изоҳ (0)