Қорақалпоғистонлик ёшлар учун Ўзбекистондаги барча ОТМларда алоҳида 6,5 мингта қабул квоталари жорий этилади. Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгеснинг навбатдан ташқари 34-сессиясида шундай топшириқ берди.
Президент матбуот котибининг хабар беришича, давлат раҳбари номзоднинг Қорақалпоғистонда таълимни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифларидан келиб чиқиб, мутасаддиларга:
- Қорақалпоғистондаги ёш тадбиркорларга 7 йилгача муддатга имтиёзли шартларда ссудалар ажратишни йўлга қўйиш;
- бўш турган давлат объектларида ёшлар ва хотин-қизларни хорижий тиллар ва IT соҳасига ўқитиш курсларини ташкил этиш имкониятини яратиш, ушбу объектларни тадбиркорларга 5 йилгача бепул фойдаланишга бериш;
- Қўнғирот, Нукус ва Чимбой туманларида 4 та «Ишга марҳамат» моно-марказларини ташкил этиш топшириғини берди.
Изоҳ (0)