Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида фуқаронинг телефонини талончилик йўли билан олиб қўйган шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 22 август куни вояга етмаган Ж.М. ва Қ.Ф. «Янгибоғ» маҳалла ҳудудида жойлашган «Ижодкорлар боғи»да Р.Х.ни ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиш билан қўрқитган. Улар нархи 1 миллион сўм бўлган Samsung А-11 телефон аппаратини очиқдан очиқ талончилик йўли билан тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб процессуал тартибда ушланган.
Маълумот учун, юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Изоҳ (0)