Жиззах вилоятининг «Сангзор-15» ЙПХ масканида номаълум ҳайвонга тегишли 250 кг гўшт олиб кетаётган Nexia тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу ЙПХ масканида Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЖЦБ карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан назорат тадбири олиб борилган.
Тадбир давомида Самарқанд—Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган Nexia тўхтатилиб текширилганда, А.Ш. бошқарувидаги ушбу машина юкхонасида номаълум ҳайвонга тегишли 250 килограмм гўшт маҳсулоти борлиги аниқланган.
Ҳайдовчи ҳеч қандай ҳужжат тақдим эта олмагани боис гўшт маҳсулотининг истеъмолга яроқлилиги аниқлангунга қадар вақтинча музхонага жойлаштирилган. Гўшт ташиш қоидасини бузган фуқарога маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)