• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Уруш бошланганига олти ой бўлди: қандай қилиб Россия иқтисодиёти кутилганидан яхшироқ бўлмоқда?

    Украинадаги уруш бошланганига кеча, 24 август куни олти ой бўлди. Бу давр ичида Россияга қарши АҚШ ва Европа Иттфиоқи кўплаб санкциялар қўллади. Мутахассислар санкциялар фонида Россия иқтисодиёти парчаланиб кетишини кутган эди. The Economist журнали қандай қилиб Россия иқтисодиёти кутилмаларни енгиб ўтаётгани ҳақида сўз юритди. 

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Россия Украинага бостириб кирганидан бери, Россия Марказий банки ва расмий статистика агентлиги Росстат савдодан тортиб инвестициягача бўлган барча соҳалар бўйича маълумотларни нашр этишни тўхтатди. 

    Кўпчилик пайдо бўлаётган рақамларнинг ишончлилигини шубҳа остига олади. Инвестиция банклари энди мижозларга Россия компаниялари бўйича маслаҳат бермай, тадқиқот ишларини орқага сурмоқда. Кўп томонлама ташкилотлар иқтисодчиларни мамлакатдан чиқариб юборди.

    Урушдан кейин Россия иқтисодиёти қандай аҳволда эканлиги ҳақида қизғин баҳс-мунозаралар авж олди. 

    Яқинда Европа лттифоқи университетининг беш тадқиқотчиси томонидан катта қизиқишга сазовор бўлган мақолада айтилишича, Ғарб фирмаларининг чекиниши ва санкциялар Россияни «мажруҳ» қилмоқда. 

    Ҳар қандай кўринадиган иқтисодий кучлар саробдир. Путин танлаган статистик маълумотлар оммавий ахборот воситаларида бепарволик билан тарқатилади ва кўплаб мутахассислар томонидан Кремль учун ҳақиқий бўлмаган лекин ёқимли прогнозларни яратишда фойдаланилади, — дейди тадқиқотчилар. 
    Иқтисодиёт қулаётгани йўқ, деб ёзади Россия кузатувчиси Крис Уифер яқинда чоп этилган мақолада.

    Аслида ҳақиқат қандай?

    Россия Украинага бостириб киргандан сўнг унинг иқтисодиёти эркин равишда пасайиб кетди. Рубль долларга нисбатан ўз қийматининг 75 фоизини йўқотди. 

    Қимматли қоғозлар бозори қулаб тушди, бу регуляторлани савдони тўхтатишга мажбур қилди. Ғарб компаниялари Россиядан чиқиб кета бошлади.

    Бир ой ичида таҳлилчилар 2022 йилда Россия ялпи ички маҳсулоти бўйича прогнозларини 2,5 фоиздан 10 фоизга яқин пасайишгача қайта кўриб чиқди. Айримлар бундан ҳам пастроқ прогнозларни кутаётган эди. 

    Мутахассислар Россиянинг ялпи ички маҳсулоти бу йил 15 фоизгача қисқаришини башорат қилмоқда, бу эса сўнгги 15 йилдаги иқтисодий ютуқларни йўқ қилади, — деган эди Оқ уй.
    Россия ҳукумати ва бошқа таҳлилчилар ҳам мамлакат иқтисодиёти зарар кўраётганини баҳс-мунозараларсиз тан олмоқда. 

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Иқтисодиёт баҳорда фоиз ставкаларининг кескин ўсиши ва қулаб тушаётган рублни барқарорлаштириш учун мўлжалланган чора-тадбрилар фонида барқарорлаша бошлади.

    Расмий маълумотларга кўра, йилнинг иккинчи чорагида ялпи ички маҳсулот йилига 4 фоизга камайди. 

    Санкциялардан зарар кўрган Россия саноатини тўлиқ тушкунликда дейиш мумкин. Россиялик кўплаб зиёли одамлар ўз юртини тарк этаётган бўлса, бошқалар активларини мамлакат ташқарисига ўтказмоқда. 

    2022 йилнинг биринчи чорагида, мавжуд бўлган сўнгги маълумотларга кўра, хорижликлар 15 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестицияларни олиб чиқиб кетган, бу рекорд даражадаги энг ёмон кўрсаткичдир. 

    Бироқ, май ойида Россиянинг Грузияга пул ўтказмалари ўтган йилга нисбатан доллар кўринишида ҳайратланарли даражада ўн баравар кўп эди. Бунга рублнинг бир йил ичида долларга нисбатан кўтарилгани ҳам сабаб бўлган. 

    The Economist журналининг турли манбалардан олинган маълумотлар таҳлили Россия иқтисодиёти ҳатто энг яхши прогнозлардан ҳам яхшироқ ишлаётганини кўрсатмоқда. 

    Масалан, Россияда углеводородлар савдоси жорий ҳисобдаги рекорд даражадаги фойдани келтириб чиқарди. 

    Бутун дунёда рецессия хавфи ошиб бораётган бир пайтда, Россиянинг ўзгарувчан стандартлари бўйича мамлакатда бу хавф юқори даражада эмас. 

    JPMorgan Chase банки томонидан чоп этилган ҳужжатга кўра, июнь ойида Россияда саноат ишлаб чиқариш ўтган йилга нисбатан 1,8 фоизга камайди. 

    Мамлактда электр истеъмоли дастлабки пасайишдан кейин яна ўсиб бормоқда. Товарларга бўлган талабнинг акс эттирувчи темир йўл юклари сони ҳам кўпаймоқда.

    Айни пайтда Россияда инфляция пасайишни бошлаган. 2022 йил бошидан май ойининг охиригача истеъмол нархлари қарийб 10 фоизга ошди. 

    Росстат маълумотларига кўра, нархлар пасайишни бошлаган бўлсада, оммавий баёнатларда Россия Марказий банки инфляциядан ҳавотирда. 

    Кучли рубль импорт нархини пасайтирди. Бунинг ортидан россияликларнинг инфляциён кутилмалари ҳам тушиб кетди. 

    Нархлар ва ишсизлик қандай ўзгарди?

    Россияда аҳоли томонидан келаси йил кутилаётган инфляция март ойида 17,6 фоизга тенг бўлган эди. Июль ойида эса бу кўрсаткич 11 фоизгача пасайди.  

    Европа каби Россияда ҳам энергия нархининг ошиши оқибатида инфляция юқорилаб кетиши кутилмаяпти, чунки мамлакатда катта миқдорда газ бор. 

    Нархларнинг туша бошлагани уй хўжаликларига салмоқли миқдорда ёрдам бериши қийин.  

    Россияда ишсизлик даражаси июнь ойида энг паст кўрсаткич — 3,9 фоизга етди. Бироқ бу чалғитувчи. 

    Кўпгина компаниялар ходимларни ишдан бўшатди, баъзилари эса ишдан бўшатишни рўйхатдан ўтказмаслик учун ходимларга маош беришни тўхтатди. 

    Аммо иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар ҳақида кўп далиллар йўқ. Россиянинг HeadHunter иш ўринлари сайти маълумотлари иш изловчиларнинг бўш иш ўринларига нисбати январь ойида 3,8 баробардан май ойида 5,9 баробаргача кўтарилганини кўрсатади. Бу иш топишни аввалгига қараганда қийинлаштиради.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Россиянинг энг йирик кредитори «Сбербанк» маълумотларига кўра, ўртача реал иш ҳақи баҳордан бери кескин ошган.

    Қисман меҳнат бозори ушлаб турилганлиги сабабли, одамлар харажатларни давом эттиришлари мумкин. «Сбербанк» маълумотлари июль ойида реал истеъмол харажатлари йил бошидан деярли ўзгармаганини кўрсатган. 

    Россия импорти баҳорда кескин пасайиб кетган эди. Бунга сабаб эса кўпгина Европа компаниялари етказиб беришни тўхтатгани бўлди. 

    Шунга қарамай, пасайиш сўнгги стандартларга кўра жиддий эмас ва импорт ҳозирда аввалги ҳолига қайтишни бошлаган.

    Россия қандай қилиб прогнозларни енгиб ўтмоқда?

    Буни учта омил тушунтирса бўлади. 

    Биринчиси — сиёсат. Владимир Путин иқтисодни жуда кам тушунади, лекин у иқтисодиётни бошқаришни шу билан шуғулланадиган одамларга топширишдан хурсанд. 

    Россия Марказий банки иқтисодий инқирознинг олдини олиш учун тезкор чоралар кўрган юқори малакали кадрар билан тўлдирилган. Февраль ойида фоиз ставкаларининг икки баравар ошиши капитал назорати билан биргаликда рубль курсини мустаҳкамлади ва инфляцияни пасайтиришга ёрдам берди. 

    Марказий Банк раиси Элвира Набиуллина, гарчи бу уни машҳур шахсга айлантирмаса ҳам, нархларни ушлаб туришга жиддий ёндашаётганини кенг жамоатчилик билади.

    Иккинчиси яқин иқтисодий тарихга тегишли. 2022 йилда санкциялар ортидан жабр кўрган Россия учун бу 25 йил ичида юз берган бешинчи инқироздир.

    Мамлакат бундан аввал 1998, 2008, 2014 ва 2020 йилларда иқтисодий инқироз ҳолатида бўлган. Россиядаги 40 ёшдан ошган ҳар бир киши Совет Иттифоқи парчаланиши оқибатида юзага келган фавқулодда иқтисодий инқирозни ҳам яхши эслайди. Мамлакатда одамлар йиллар давомида ваҳима қилиш ўрнига мослашишни ўрганган. 

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Учинчи омил углеводородларга тегишли. Халқаро энергетика агентлигининг яқинда эълон қилган ҳисоботига кўра, санкциялар Россия нефть қазиб олишига жиддий таъсир кўрсатмади. 

    Урушдан бери Россия бу минтақада Европа Иттифоқига 85 млрд долларлик қазилма ёнилғи сотди. Ҳукуматга қарши санкцияларни ҳисобга олсак, Россия шу тарзда тўпланган хорижий валютани қандай сарфлаши сир бўлиб қолмоқда. 

    Россия иқтисодиётининг бир қисми узоқ вақтдан бери дунёдан анча узилиб қолган. 2019 йилда мамлакатга киритилган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ялпи ички маҳсулотга нисбатан қарийб 30 фоизни ташкил этди. Жаҳон бўйича ўртача кўрсаткич 49 фоиз ҳисобланади. 

    Урушдан олдин россияликларнинг атиги 0,3 фоизи Америка компаниясида ишлаган бўлса, бутун дунё бўйлаб бу кўрсаткич 2 фоиздан кўпроқ эди. 

    Мамлакат иқтисодиёти қолган давлатларга нисбатан камроқ хом ашё импорт қилишни талаб қилади. Шундай қилиб, қўшимча изоляция ҳозирги кунга қадар рақамларга катта таъсир кўрсатмади.

    25.08.2022, 11:18   Изоҳ (0)   39905
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёдан учта туман: Ўзбекистонда қайси ҳудудлар пиёз экишга ихтисослаштирилгани маълум бўлди

    24.08.2022, 16:27

    Юқори ҳарорат электр тақчиллигини келтириб чиқаргани сабаб Хитой яна кўмирга қайтмоқда

    24.08.2022, 14:56

    Санкциялар кескинлашгани сабабли Россия Осиёга ёқилғи экспортини кучайтиради

    24.08.2022, 12:31

    ОПЕК+ Эрон нефти сабаб хом ашё қазиб олишни қисқартириши мумкин

    24.08.2022, 12:09

    Ўзбекистонда қовун етиштириш бўйича етакчи ҳудудлар маълум бўлди

    23.08.2022, 21:14

    Буғдой арзонлади, газ қимматламоқда: Украинадаги уруш олти ой ичида глобал нархларга қанчалик таъсир қилди?

    23.08.2022, 20:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади

    Ўзбекистон | 22 июн, 09:05

    Трамп “Америка овози”нинг 639 нафар мухбирини ишдан бўшатди

    Дунё | 21 июн, 23:50

    ФВВ аҳолига соат 10:00 дан 17:00 гача тик тушадиган қуёш нурлари остида бўлмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 23:30

    Бразилияда ҳаво шари қулаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 21 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Мамелоди Сандаунс” — “Боруссия Дортмунд” баҳсида еттита гол урилди

    Спорт | 21 июн, 23:00

    Фарғона аэропортида танасига 250 грамм қуйма олтинни яшириб олиб ўтаётган шахс тўхтатилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 22:50

    Панамада фавқулодда ҳолат эълон қилди

    Дунё | 21 июн, 22:30

    Кўр-кўрона ишонманг: макияж бўйича блогерлар тарқатадиган хавфли лайфхаклар

    Аёллар саҳифаси | 21 июн, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.