• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Буғдой арзонлади, газ қимматламоқда: Украинадаги уруш олти ой ичида глобал нархларга қанчалик таъсир қилди?

    Россия ва Украина ўртасидаги уруш бошланганидан олти ой ўтгач, инфляция ҳамон ҳукуматларни хавотирга солишда давом этмоқда. «Дарё» уруш глобал нархларга қанчалик таъсир қилганини таҳлил қилади. 

    22 август куни Европада табиий газ нархи Россиядан етказиб беришда узилишлар бўлиши ҳақидаги қўрқув фонида 3 минг доллардан ошиб рекорд қайд этди. Аммо бошқа бир соҳада нархлар пасайишни бошлади. 

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Дунё бўйлаб асосий озиқ-овқат маҳсулотлари бўлган дон, дон маҳсулотлари ва ёғ нархи уруш бошланишидан олдинги даражага қайтди. Аввалроқ глобал озиқ-овқат нархларида 2008 йилдан бери энг катта пасайиш кузатилган эди. 

    Россия ва Украина қишлоқ хўжалиги яқин вақтгача буғдой экспорти бўйича дунёдаги энг йирик ва бешинчи мамлакат бўлиб келган эди. Бундан ташқари, бу икки давлат кунгабоқар ёғининг икки йирик экспортчиси ҳам эди.

    Бутун дунё озиқ-овқат таъминотида муҳим мавқега эга бўлган икки давлатнинг ўзаро уруши оқибатида нархлар кўтарилиб кетиши ажабланарли эмас. Февраль ва март ойларида озиқ-овқат нархлари рекорд даражада юқорилаган. 

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Кўпчилик тақчиллик давом этиши, юқори нархлар сақланиб қолиши, ғалла захираларининг камайиши ва оммавий очарлик юзага келишидан хавотирда эди. 

    Мутахассислар бу хавотирларнинг олди олинди деб ҳисобламоқда. Ўтган ҳафта Чикагода декабрь ойида етказиб бериладиган буғдой фьючерслари бир бушел (25,4 кг) учун 7,7 долларгача тушиб кетди. 

    Уч ой олдин уларнинг нархи 12,79 долларгача кўтарилган эди. Маккажўхори ҳам урушдан олдинги нархига қайтди. 

    Ҳаттоки қандолат маҳсулотларида кенг миқёсда ишлатиладиган палма ёғи урушдан аввалгига қараганда 25 фоизгача арзонлади.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти воситачилигида Украина дон экспортининг Одесса портини тарк этишига рухсат берувчи яқинда имзоланган келишув нархлар пасайишининг фақат бир қисмини тушунтириши мумкин: у июль ойи охирида нархларнинг кўп қисми тушгандан кейин имзоланган эди. 

    Америка қишлоқ хўжалиги департаменти Россия фермер хўжаликлари 2022—2023 йилларда 38 млн тонна атрофида рекорд даражада буғдой экспорт қилишини прогноз қилди, бу ўтган йилга нисбатан 2 миллион тоннага кўп.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Россияда йил бошида яхши об-ҳаво бўлганлиги сабабли, юқори ҳосил йиғиш жараёни давом этмоқда ва Шимолий Африка, Яқин Шарқ ҳамда Осиёдаги анъанавий импортчилар томонидан кучли талаб мавжуд.

    Глобал танқислик ҳақидаги хавотирлар ҳаддан ташқари оширилган бўлиши мумкин. Renaissance Capital инвестиция банки таҳлилчиси Чарльз Робертсоннинг айтишича, нархлар рекорд даражада юқорилаб кетган пайтда ҳам глобал дон захиралари узоқ муддатга етадиган даражада бўлган. 

    Нархларнинг пасайиши дарҳол истеъмолчиларга таъсир қилмайди. Буғдой ва бошқа дон нархлари долларда баҳоланганда урушдан олдинги даражаларига қайтди, лекин бошқа валюталарда эмас. 

    АҚШ долларининг қадри йил давомида юқорилаб, баъзи ривожланаётган бозор иқтисодларини қийинлаштирди. Турк лираси бу йил долларга нисбатан 26 фоизга, Миср фунти эса 18 фоизга қадрсизланди. Бу икки мамлакат дунёдаги учта энг йирик буғдой импортчиларидан иккитаси ҳисобланади.

    Ўзбекистонда сўм июнь ойида урушдан аввалги даражасига қайтган эди. Айни пайтда сўмга нисбатан доллар курси деярли ўша пайтдагидек бўлиб турибди. 

    Урушдан олдин ҳам нархлар тарихий меъёрларга кўра жуда юқори эди ва улар яна кўтарилмаслигига кафолат йўқ. 

    Дунёнинг катта қисмидаги қурғоқчилик ҳосилдорликка таъсир қилади. Шу билан бирга, ўғитлар ҳали ҳам жуда қимматлигича қолмоқда. 

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Азотга асосланган ишлаб чиқаришда қўлланиладиган карбамид ҳозирда бир тонна учун 680 долларни ташкил этади. Унинг нархи апрель ойининг ўрталаридаги 955 долларга нисбатан пасайган бўлса-да, барибир бир йил олдинги 400 доллардан анча юқори. 

    Бу кўплаб ўғитларнинг таркибий қисми бўлган табиий газ нархининг ошишини акс эттиради. Европада ёнилғи нархи рекорд даражага чиқишда давом этар экан, бозорда кутилмаган ҳодисалар кўп учраши мумкин.

    23.08.2022, 20:21   Изоҳ (0)   37270
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўртача 2,9 млн сўм ойлик кутишмоқда: Ўзбекистонда талабаларнинг ишлашга бўлган талаби ортди

    23.08.2022, 19:40

    Қовун ва апельсин қимматлади, узум арзонлади: Ўзбекистон бозорларида август ойида нархлар қандай бўлмоқда?

    23.08.2022, 18:19

    Ўзбекистонда июль ойида 5 дона Spark ишлаб чиқарилди

    23.08.2022, 18:10

    Йил бошидан бери Ўзбекистонда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилмоқда?

    23.08.2022, 17:21

    Марказий Осиё давлатлари Россияга мева-сабзавот етказиб бериш ҳажмини оширмоқда

    23.08.2022, 16:20

    ОПЕК+ ишлаб чиқаришни қисқартириши ҳақидаги хавотир сабаб нефть нархи кўтарилиб бормоқда

    23.08.2022, 13:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.