24 август куни ОАВларда Тошкентда давлат муҳофазасига олинган АОКА биносининг фасади Маданий мерос агентлигининг тегишли рухсати олинмасдан таъмирланаётгани ҳақида хабарлар кенг тарқалди. Агентлик ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унда айтилишича, Навоий кўчасида жойлашган бу бино архитектура ёдгорлиги сифатида Вазирлар Маҳкамаси қарори билан давлат муҳофазасига олинган. 8 август куни Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқамасига ушбу бинода таъмирлаш ишларини олиб бориш юзасидан мурожаат қилинган.
Маданий мерос бошқармаси мурожаатни кўриб чиқиб, 10 кун муддатда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб, Илмий-эксперт кенгашига тақдим этишни сўраган. Ҳужжатлар бугунги кунда Илмий-эксперт кенгашининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилиш учун юборилган.
Шу билан бирга, куз-қиш мавсуми яқинлашиб келаётгани ва ёғингарчиликларни ҳисобга олиб, Маданий мерос агентлиги томонидан бинога шикаст етказмасдан унинг асл ҳолати, тарихийлигини сақлаб қолган ҳолда, ўрнатилган тартибда фасад қисмини дастлабки косметик таъмирлаш ишлари амалга оширишига 8 август куни рухсат берилган.
«Ушбу объекти косметик таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар Тошкент шаҳар Маданий мерос бошқармаси назорати остида олиб борилаётганини маълум қиламиз», — деб таъкидланган хабарда.
Изоҳ (0)