Япония ҳукумати собиқ бош вазир Синдзо Абэнинг давлат дафн маросимига тахминан 250 миллион иен (1,8 миллион доллар) сарфламоқчи. Бу ҳақда Япониянинг Kyodo агентлигига таяниб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, давлат дафн маросимини ўтказиш учун сарфланадиган харажатларнинг якуний миқдори 26 август куни Вазирлар Маҳкамаси мажлисида тасдиқланади.
Маблағ бинолар ва коронавирусдан ҳимоя воситаларини ижарага олишга сарфланади.
Япония ҳукуматининг режаларига кўра, Синдзо Абэнинг давлат дафн маросимида 6,4 минг киши қатнашади. Маросимда Франция президенти Эммануэль Макрон, АҚШ вице-президенти Камала Харрис, АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва бошқа юқори мартабали амалдорлар иштирок этади.
Синдзо Абэнинг давлат дафн маросими 27 сентябрга белгиланган.
Аввалроқ Nikkei газетаси Япония Россия президенти Владимир Путин маросимда иштирок этишни истаса, унга киришига рухсат бермаслиги ҳақида хабар берган эди. Чунки санкциялар туфайли унга мамлакатга кириш тақиқланган.
Изоҳ (0)