Фарғона туманида қорамолларни сотиб олиб, пулини бермай кетган шахс ушланди.
2022 йилнинг 21 июнь куни М.Д исмли фуқаро К.А.нинг ишончига кириб, икки бош қорамолини 24 миллион сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини бир ой муддат ичида беришини айтиб, қорамолларни олиб кетган.
У алдаб қўлга киритган чорва молларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)