• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда тиббиёт ходимлари ишсиз қолаётганини айтмоқда. Вилоят ССБ эса улар ишсиз қолмайди деб ишонтирмоқда

    «Дарё»га Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги тиббиёт бирлашмага қарашли лабораторияда фаолият юритувчи тиббиёт ходимлари мурожаат қилиб, раҳбарияти томонидан ишдан бўшаш ҳақида огоҳлантириш хати берилганини, тез орада 162 нафар тиббиёт ходими ишсиз қолиш эҳтимоли борлигини маълум қилди.

    «Биз лаборатория соҳасида ишлаймиз, барчамиз хотин-қизлардан иборат жамоамиз. Қарши туманидаги лаборатория тизими аутсорсинг тизимига ўтказилиши муносабати билан бизга ишдан бўшаш ҳақида огоҳлантириш хати берилди. Шу сабаб биз ишсиз қолишимиз мумкин. Бизга ёрдам беринг», — дейди видеомурожаатдаги аёллардан бири.

    Яна бир тиббиёт ходими президентнинг соҳага эътибори сабаб тиббиёт ходимларининг ойлик маоши ошганидан хурсанд бўлганини, аммо бу ўзгариш уларнинг хурсандчилигига чек қўйганини айтмоқда.

    «Биз ишлаётган лаборатория бугунги кунда замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Бунга Сизнинг эътиборингиз сабаб бўлди. Қолаверса, ойлик маошларимиз икки баравар оширилди. Бундай ўзгаришлардан хурсанд бўлиб, шижоат билан ишлаётганимизда бўшашимиз ҳақида огоҳлантириш беришяпти. Шу сабаб биз тушкунликка тушиб қолдик. Кўплаб ҳамкасбларимиз шу ойлик-маошига фарзандларини кредитга ўқитмоқда. Орамизда боқувчисини йўқотганлар бор, ногирон боқадиганлар бор. Шу сабабли бизга ёрдам беришингизни сўраймиз», — дейди Ўзбекистон президентига мурожаат қилган яна бир тиббиёт ходими.

    Мазкур мурожаатга эътибор қаратган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Алишер Қодиров Қарши туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғига юзланиб, ташриф протоколида тизим тажриба сифатида аутсорсинг тизимига ўтиши айтилганини, бироқ, шу сабаб ишлаб турган ходимлар ишдан бўшатилсин дейилмаганини айтиб, бош шифокор Муқаддас Мирсаидовадан бунга изоҳ сўрайди.

    «Нимага асосланиб, тиббиёт ходимларига бўшаш тўғрисида огоҳлантириш хати беряпсиз, бу ҳақда кимдир топшириқ бердими», — дейди Алишер Қодиров туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи қараб.

    Бунга жавоб берган бош шифокор бошқарма таркибидаги инспекциядан шу ҳақда топшириқ келганини, лаборатория бюджет тизимидан чиқарилаётганини айтади.

    «Ҳали аутсорсинг тизимининг ўзи аниқ бўлмаса, танлов бўлмаган бўлса нега бунақа иш қилиняпти», — дейди вилоят ҳокими ўринбосари.

    Тиббиёт бирлашма бошлиғи Муқаддас Мирсаидова эса Ҳисоб палатасидагилар ҳам 1 сентябрга қадар лаборатория ходимлари ишдан бўшатилиши лозимлигини сўраётганини таъкидлайди.

    «Дарё»нинг бу ҳақдаги сўровига жавоб берган вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари масалани қуйидагича изоҳлади.

    Президентнинг 2022 йил 26 январдаги ПҚ-102-сонли қарорининг 6-бандига асосан ҳар бир ҳудуддан биттадан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси муассасаларини марказлаштириш ва давлат-шериклик асосида аутсорсингга бериш чораларини кўриш белгиланган эди.

    Мазкур қарорга мувофиқ ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январдаги ‘Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасида ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаъги қарори иловаси банди, президентнинг 2022 йил 21—22 апрелда вилоятга ташрифи давомида ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқлари бўйича йиғилиш баёни, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 11 мартдаги марказлашган лаборатория, стерилизация ва юқори текширувлар тизимини ташкил этишга оид чора-тадбирлар режаси ижроси доирасида 2022 йил 1 сентябрга қадар вилоятнинг Қарши тумани ва Шаҳрисабз шаҳридаги лабораторияларни марказлаштириш ва давлат-хусусий шериклик асосида аутсорсингга бериш топшириғи берилган», — дейилади вилоят ССБ изоҳида.

    Маълум қилинишича, шу асосда Қарши туманида ҳам мазкур топшириқ ижроси доирасидаги тадбирлар амалга оширилмоқда.
    Бу хусусида Қарши тумани тиббиёт бирлашмасида лабораторияларда фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, юқоридаги меъёрий ҳужжатлар талаблари бўйича батафсил тушунтириш ишлари олиб борилган. Мазкур йўналишдаги ходимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан тузилган меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши ҳақида огоҳлантириш хатлари берилган ва бу йўналишдаги ҳуқуқлари тушунтирилган», — дейди бошқарма ахборот хизмати масъули Нуриддин Эгамов.
    Эгамовнинг қўшимча қилишича, лаборатория аутсорсинг тизимига ўтказилган тақдирда ҳам ишчилар ишсиз қолмайди.
    Қарши тумани тиббиёт бирлашмасида фаолият кўрсатаётган лаборатория ходимлари ишсиз қолмайди. Балки бирлашманинг лаборатория хизмати аутсорсинг шартномаси орқали ўтказилган хўжалик юритувчи субъект томонидан қайта танлов ўтказилиб, етарли малакага эга бўлган ходимлар тўлиқ иш билан таъминланади. 2023 йилга қадар бирлашманинг лаборатория хизмати ходимларининг иш ҳақлари бюджет маблағлари ҳисобидан ходимлар сонига мутаносиб равишда туман молия бўлимидан тўлаб берилади», — дейди у.
    Қайд этилишича, хусусий тадбиркор томонидан шифохона лаборатория хизматининг моддий техника базаси ривожлантирилади, янги тиббий асбоб-ускуналар жалб этилади, беморлар узоқ ҳудудларга қатнаб юришининг олди олинади, янги лабаратория хизмат турлари жорий этилади.

    25.08.2022, 13:51   Изоҳ (0)   34013
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарё ИИБ бошлиғи қабулида бўлиб, 53 йилдан бери ногирон синглисини парвариш қилиб келаётганини айтган аёлга ёрдам кўрсатди

    25.08.2022, 13:39

    Ўзбекистонда эгизаклар энг кўп туғилаётган ҳудудлар маълум қилинди

    25.08.2022, 13:34

    Канадалик олимлар беморларда ҳид билиш қобилиятини тиклаш йўлини топди

    25.08.2022, 12:29

    Сирдарёда фуқаронинг ўлими 25 йил ўтиб қайд этилди

    25.08.2022, 12:21

    Жиззахда пиёда Cobalt уриб юбориши оқибатида вафот этди

    25.08.2022, 12:19

    Ўзбекистонда банан импорти 31,6 минг тоннага ошган

    25.08.2022, 12:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.