• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Алишер Узоқов 38 ёшда: Отасининг ўлимидан сўнг акасини топган, 10 йил «права»сиз машина ҳайдаган актёр ва хонанданинг ҳаёт йўли ҳақида (фото)

    «Уйланиш», «Жаноб ҳеч ким», «Менинг акам бўйдоқ», «Кичкина хўжайин» ва бошқа кўплаб фильмлардаги роли орқали миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой олган маҳоратли актёр ва хонанда Алишер Узоқов 25 август куни 38 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан «Дарё» нашри актёрнинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида маълумот беради. 

    Санъаткорлар оиласининг давомчиси 

    Актёр, хонанда ва режиссёр Алишер Узоқов 1984 йил 25 август санасида Тошкент шаҳрида туғилган. Унинг отаси марҳум Муҳаммад Узоқов ҳам актёр, онаси Шоҳида Узоқова эса ўзбек кино оламида ўз ўрнига эга актрисалардан бири ҳисобланади. Алишер Узоқовнинг бобоси Маъмуржон Узоқов Ўзбекистон халқ ҳофизи сифатида халқ эътирофига сазовор бўлган. Актёрнинг болалиги театрда ўтган ва ўша пайтларда у бир нечта спектаклларда иштирок этган. Кейинчалик, у санъатга бўлган қизиқиши туфайли шу соҳада таҳсил олишга қарор қилиб, 2001 йилдан- 2005 йилгача Ўзбекистон давлат санъат институтида ўқийди.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Нафақат ўзбек кино оламида, балки чет элда ҳам шуҳрат қозонган актёр

    Алишер Узоқовнинг илк дебюти Россия киноижодкорлари томонидан 2003 йилда суратга олинган «Великан» қисқа метражли фильмида бўлган. Шундан сўнг у яна рус киноижодкорлари билан ҳамкорлик қилди ва «Застава» сериалида бош қаҳрамонлардан бирини ижро этди. Ушбу сериалдаги ижроси актёрга чет элда ҳам муваффақият қозонишига сабаб бўлди. «Застава» сериали гиёҳванд моддалар савдоси йўлига тўсқинлик қилган, ўз ҳаётини хавф остига қўйган ҳарбийларнинг жасорати, ўз ватанининг чегараларини ҳимоя қилиш ҳаётнинг бир қисмига айланганлар ҳақида ҳикоя қилинади. Ушбу фильмдан сўнг актёрга кўплаб ўзбек режиссёрлари томонидан таклифлар туша бошлайди.

    Актёр 2008 йилда «Телба» фильмида эпизод ролни ижро этди ва томошабинлар эътиборига туша бошлади. Шундан сўнг Алишер Узоқов 2009 йилда актриса Асал Шодиева билан партнёрликда «Жаноб ҳеч ким» фильмида бош ролни ижро этди ва ўзбек кино оламида катта шуҳрат қозонди. Ушбу фильмлардан кейин актёр 40 дан ортиқ фильмларда суратга тушди. Алишер Узоқов иштирокидаги «Менинг акам бўйдоқ», «Энди дадам бўйдоқ», «Уйланиш», «Киракаш», «Ўгай она», «Мен талабаман», «Тундан тонггача» фильмлари кўплаб мухлисларнинг қалбидан жой олган.

    https://www.youtube.com/watch?v=ouCLHQHEXH0&t=3065s

    Отаси вафот этган вақтда суратга олиш жараёнларида бўлган ва кейинчалик акасини топган 

    Алишер Узоқов «Дарё» интернет-нашрига берган интервьюсида отасининг вафотидан кейин отасининг бошқа оиласидан бўлган акасини топганини айтган. Маълум бўлишича, актёр отаси вафот этган вақтда бир сериалнинг суратга олиш жараёнларида бўлганини ва ҳаётидаги ягона армони ҳам шу эканини, отасининг вафотидан сўнг акасини топганини таъкидлаган. Алишер Узоқов акаси отасининг бошқа оиласидан эканини, бизнес билан шуғулланишини, у ўзидан ҳам кўпроқ отасига ўхшашини маълум қилган.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: Instagram /@uzakovsarvar1980

    Фото: Instagram /@uzakovsarvar1980

    Актёрнинг турмуш ўртоғи ва фарзандлари ҳақида 

    Актёр 2011 йилда Моҳинур исмли қиз билан турмуш қурган. Актёрнинг тўйида машҳур футболчи Одил Аҳмедов куёв жўра бўлган. Ҳозирда уларнинг икки нафар фарзандлари: бир ўғил ва бир қиз фарзанди бор. Актёрнинг рафиқаси Моҳинур Узоқова ҳозирда мактабгача таълим муассасасида логопед бўлиб ишлайди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Ўн йил ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқарган 

    Алишер Узоқов 2017 йилда «Дарё» нашрига 10 йил ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқарганини маълум қилган.  «Ўн йил давомида ҳайдовчилик гувоҳномасисиз машина бошқарганман. Йўл-патруль хизмати ходимлари тўхтатиб, яхши кўришгани боис доим қўйиб юборишган», — деган эди актёр.

    Фото: Instagram /@alisheruzakov_official

    Фото: Instagram /@alisheruzakov_official

    Алишер Узоқов «Запрет»га тушгани ва бунга нима сабаб бўлгани тўғрисида

    Актёр Алишер Узоқов «Chotki TV» YouTube-каналига берган интервьюсида 2012 йилда бир  неча йилга «запрет»га тушгани, запрет уни бутунлай бошқа инсонга айлантиргани ҳақида сўзлаб берган. Алишер Узоқовнинг тахмин қилишича, унинг норасмий тақиққа тушишига Гулнора Каримова ташаббуси билан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилган M&TVA тақдирлаш маросимида бир йўла икки номинацияда ғолиб деб топилиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.

    «Билмасам, охирги 2012 йил бир эмас, иккита M&TVA’ни олганимда ҳаммани кўзига кўриниб қолган бўлсам керак, деб ўйлайман. Иккита олганим учун ҳам кўзга кўриниб қолдим, шекилли, менимча. Айнан мени тақиққа туширган инсонлар, у пайт мени топиш муаммо эмасди, Алишер, мана буни қилиб қўйгандинг, хатойинг шу эди, деса. Мен қўлини ўпаман шу одамнинг, раҳмат дейман. Сиз мени хатойимни айтяпсиз, эртага шуни қилмай, ҳали ёшман-ку?! Динимизда ҳам бор хатосини, камчилигини айтиш.

    Фото: Instagram /@alisheruzakov_official

    Фото: Instagram /@alisheruzakov_official

    Мен ҳар доим айтаман ва кўпчилик хафа ҳам бўлади. Яқинларимга тўғридан-тўғри айтаман камчиликларини, менга айтишмайди. Ҳалиям кеч эмас, ўша одам билса, чақириб айцин. Раҳмат, дейман, қаерда эдингиз шунча йилдан бери, дейман. Хато қилган бўлсам, билишим керак, ўша хатони эртага такрорламаслигим учун. Яна такрорлашни хоҳламайман, чунки ҳамма ҳам хато қилади, — дейди Алишер Узоқов.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    «Запрет»га тушганидан сўнг ёнида ҳеч ким қолмаган ва 20 минг сўмлик дорига пул топа олмаган 

    Актёр 2019 йилда «Дарё» интернет-нашрига берган интервьюсида «запрет»га тушганидан сўнг ёнида ҳеч ким қолмагани ва шундан сўнг соҳасига бўлган муносабати ўзгаргани ҳақида гапирган.

    Фото: Instagram /@alisheruzakov_official

    Фото: Instagram /@alisheruzakov_official

    «Депрессия бўлади, шунча қийинчиликни депрессиясиз ўтказиш учун одам без бўлиши, юзи ва юраги эшакнинг терисидан бўлиши керак. Тақиқдан кейин анча кўзим очилди, ишимга бўлган муносабатим ўзгарди. Мен аввалги Алишер эмасман. Бутунлай ўзгардим. Бошимдан ўтганларини душманимга ҳам раво кўрмасдим. Чунки фақат кино соҳасида ижод қилаётган ижодкор учун шунчаки 3,5 йил уйда ўтириш жуда қийин. ‘Запрет’ сабабини билмайман. Ҳеч ким бунинг сабабини, нимагалигини айтмаган. Ўша пайтлар ёнимда ҳеч ким қолмади, эшигимни биров тақиллатиб келмади. Шунинг учун ҳам ҳозир кимдир келиб яхши гапирса, уни нима учун бунақа гапираётганини яхши биламан. Ўшандан сўнг ишимга, соҳага бўлган муносабатим ўзгарди.

    Фото: Instagram /@alisheruzakov_official

    Фото: Instagram /@alisheruzakov_official

    «Ўша пайт бурнимда бир касаллик бор эди, бурним тез-тез битади, унга дори олиб сепиб юришим керак. Ўша пайтларда у дори 20 минг сўм турарди. Ҳаттоки ўша дорини олишга ҳам пулим бўлмай қолганди. Кейин 2-3 минг сўмга нафтизин олиб, томизиб юрдим. Уйимга келиб, эшигимни тақиллатиб, тўйга 400, 500, 800 доллар бераман дейишганида чиқмаганман. Ношукрлик қилмаганман. Шундай қийинчилик бўлиши керак экан, чидадим», — деган эди актёр.

    Футбол севувчи маҳоратли шарҳловчи ва «Навбаҳор» футбол клуби PR-директори 

    Актёр бир муддат Футбол ТВ телеканалида фаолият юритган ва орадан кўп ўтмай вақт масаласи сабаб шарҳловчиликдан кетишга мажбур бўлган. Кейинчалик Алишер Узоқов бир ўйинни шарҳлашда билмасдан сўкиниб юборгани сабаб ишдан кетгани ҳақида миш-мишлар тарқалган, актёр эса буни рад этган. Футбол спорт тури бўйича ҳам тажрибага эга бўлган Алишер Узоқов  2018 йилда «Навбаҳор» футбол клубида пр-директор сифатида фаолият олиб борган. У жамоанинг оммага янада яхшироқ танилиши борасида хизмат қилган.

    Фото: Instagram /@alisheruzakov_official

    Фото: Instagram /@alisheruzakov_official

    «Севги изтироби»даги Амирни ўзбекча гапиртирган актёр фаолиятидаги қайси фильмда қийналгани ҳақида

    Дубльяж соҳасида ҳам маҳоратга эга актёр миллионлаб мухлисларнинг қалбидан жой олган «Севги изтироби»даги Амир образига овоз берган. Алишер Узоқов туркиялик актёр Каан Урганжи ўғли 2019 йилда режиссёр Рустам Саъдиевнинг «Барон 2» фильмида суратга тушиш учун Тошкентга келганида у билан кўришган.

    Фото: Instagram / @alisheruzakov_official

    Фото: Instagram / @alisheruzakov_official

    Алишер Узоқов фаолиятидаги бошқа фильмларда 2019 йилда суратга олинган «Элпарвар» фильмида ижро этган образидаги каби қийналмаганини айтган эди.

    «Ростини айтаман, бу фильмда қийналганчалик бошқа фильмларда қийналмаганман. Ўзимни ушлашга кўп вазиятларда ҳаракат қилдим. Қайсидир жабҳаларда бунинг уддасидан чиқдим. Лекин ҳамма вазиятда ҳам эмас. Бунинг учун ижодий гуруҳдан узр сўрайман. Режиссёр Абдувоҳид Ғаниевга жуда ҳам қизиқ жараён учун раҳмат. Бу фильм барчага ёқади деган умиддаман», — деб фикр билдирган эди режиссёр.

    Фото: Instagram / @alisheruzakov_official

    Фото: Instagram / @alisheruzakov_official

    Машҳур хонандаларнинг клипларидаги турфа хил образлар соҳиби 

    Алишер Узоқов ўзбек шоу-бизнесидаги кўплаб машҳур хонандаларининг хит тароналарига ишланган видеоклипда суратга тушган. Масалан, Райҳоннинг «Томчи», «Юрак», «Халос эт» Озода Нурсаидованинг «Дўст», Жаноб Расулнинг «Ёлғон дунё», Зиёданинг «Тамара», Ҳамдам Собировнинг «Эсла мени» клипларидаги ижролари бир-бирига умуман ўхшамайди.

    Кўплаб юлдузларни кашф этган ва машҳур лойиҳалар асосчиси 

    Алишер Узоқов асос солган лойиҳалар кўплаб янги юлдузларнинг яралишига сабаб бўлди. Шундай лойиҳалардан бири 2017 йилда «Zo‘r TV» телеканали орқали мухлисларга тақдим этилган «The cover up» лойиҳаси ҳисобланади. Бу лойиҳа ҳозирда миллионлаб мухлисларга эга Ёрқинхўжа Умаров, Афруза, Ғайбулла Турсунов, Заҳида, Лалиддин Холматов каби хонандаларнинг истеъдодини янги босқичга олиб чиқди. Кейинчалик кўплаб ёш истеъдод эгаларини кашф этган «The cover up кидс» лойиҳаси ҳам ўз мухлисларини топди.

    Хит тароналар ижрочиси

    Алишер Узоқов истеъдодли актёр, шу билан бирга кўплаб хит тароналарни ижро этган хонанда сифатида ҳам эътиборга тушган. Унинг ижросидаги «Наҳотки», «Ошиқ юрак», «Мубталоман», «Қоракўзим», «Керак эмас менга» тароналари ҳали ҳамон севиб тингланади. У хонандалик фаолиятидаги узоқ танаффусдан сўнг «Ўтгусидир» номли таронасига ишланган видеоклипни мухлисларига тақдим этди.

    Мавзуга доир:

    • Мухлисни силтаб ташлаган Шоҳжаҳон Жўраев, томошабинга тарсаки туширган Алишер Узоқов: Санъаткорларни қандай ҳолатлар асабийлашишга мажбур қилади? (видео).
    • Жавоҳир Зокиров, Алишер Узоқов, Ситора Фармонова. Чет эл кинофильмларида рол ижро этган ўзбек актёрлари (видео).
    • Instagram: Умидахон янги уйли, Одина Тўхтасинова машинали бўлди, Алишер Узоқов кумири билан учрашди, Достон Эргашев ЙПХ ходимининг тўйида бепул хизматда бўлди.
    • Instagram: Ўзбекистонни тарк этган Алишер Узоқов, эри билан ярашганини инкор этган Марям Тиллаева, Озода концертидаги ғайриоддий ҳолатлар.

    25.08.2022, 19:42   Изоҳ (1)   58987
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 34328281@telegram.org / 26.08.2022, 10:29

      Табриклаймиз!

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бадавлат оилада ўсган бўлса-да, лекин ҳамма нарсага ўз кучи билан эришган юлдузлар (фото)

    25.08.2022, 16:34

    Фотосаёҳат: Хонанда Селена Гомеснинг пляждаги уйи қандай кўринишга эга?

    25.08.2022, 14:40

    Жаҳонгир Хўжаев дадасига қиммат машина совға қилишига сабаб бўлган воқеани айтиб берди (видео)

    25.08.2022, 12:51

    Голливуд юлдузлари Бен Аффлек ва Женнифер Лопес дабдабали никоҳ тўйи учун қанча пул сарфлади? (фото)

    25.08.2022, 10:32

    Instagram: Зарина Низомиддинова турмуш ўртоғини кўрсатди, Азиза Низомова она бўлди, «Аристократ»чи Сарвар уйланди

    24.08.2022, 22:21

    «Бульдозер билан ваҳшийларча бузиб ташланган». Озода Нурсаидова уйи бузилганида тушкунликка тушгани ҳамда 300 млн сўм зарар кўргани ҳақида (видео)

    24.08.2022, 20:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.