Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирокида шаҳар депутатлар кенгаши мажлиси бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилгандик.
Мажлисда ҳоким Жамоатчилик кенгаши аъзолигига бир қатор блогерларни, жумладан, Никита Макаренко, Александра Иванюженко, Саодат Абдузакирова, Абу Али Ниёзматовни таклиф қилди.
Аммо ҳокимнинг қарори билан Тошкент шаҳар Жамоатчилик кенгаши аъзолари аллақачон тасдиқлаб бўлингани маълум бўлди.
Хусусан, Ортиқхўжаевнинг 874-14-0-Қ/22-сонли қарори билан тасдиқланган Кенгаш аъзолари 19 нафардан иборат ва уларнинг сафида ҳоким тилга олган блогерларнинг исм-шарифи йўқ.
Мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида «Дарё» Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати билан боғланди.
Матбуот хизматининг хабар беришича, қарордаги рўйхат якуний эмас.
«Қарордаги рўйхатда Жамоатчилик кенгашининг доимий аъзолари исм-шарифлари келтирилган. Бундан ташқари, Кенгашга исталган одам исталган пайтда аъзо бўлиши мумкин», - деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Изоҳ (0)