Бухоро вилоятида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Ф.Ш. Қоровулбозор тумани, «Бўзачи» МФЙ ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасидаги 2,4 гектар экин ер майдонини фуқаро Ф.га ўзиники эканини айтиб, 54 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)