Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 26,6 миллион долларга тенг бўлган 98,1 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилди.
Қайд этилишича, қовун ва тарвуз экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 44,5 минг тоннага ошган. 2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон энг кўп қовун ва тарвуз экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон — 47 минг тонна;
- Россия — 23,4 минг тонна;
- Қирғизистон — 14,4 минг тонна;
- Тожикистон — 9,3 минг тонна;
- Беларусь — 1,9 минг тонна.
- Тошкент вилояти — 23,4 минг тонна;
- Фарғона вилояти — 12,8 минг тонна;
- Андижон вилояти — 11,4 минг тонна.
Изоҳ (0)