Ижтимоий тармоқларда «Зангиота тумани ‘Чинор’ ва ‘Улуғбек’ МФЙ ҳудуди атрофида ахлатларни ағдариб кетишмоқда» изоҳи билан видео хабар тарқатилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилганда, видеодаги юк транспорт воситаси ҳайдовчиси 1994 йилда туғилган А.А. экани (Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи), у ҳақиқатан ҳам Зангиота тумани «Чинор» МФЙдан оқиб ўтувчи Бўзсув канали бўйига (ўзига тегишли бўлган 10H124SA) «Камаз» русумли юк машинасида қурилиш чиқиндиларини тўкиб кетгани аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан қонунда белгиланган тартибда ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91 прем 1 моддаси (белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Юк машинаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.
Изоҳ (0)